Аксар дунëда бўлгани каби¸ 2 сентябрда Ўзбекистон ўқувчи ва талабалари ҳам янги ўқув йилини бошлайди. Ҳокимиятдагилар учун текин ва мутеъ иш кучи манбаига айланган Ўзбекистон таълим муассасалари янги ўқув йилига қанчалар ҳозир? 2 сентябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли суҳбатимизда ана шу ҳақда суҳбатлашдик.
2 сентябр куни Ўзбекистонда ҳам расман 2013-2014 йилги ўқув йили бошланади.
Қоғоздаги иш ва ўқув жадвалига кўра¸ бир неча оралиқ таътил билан 25 майга қадар давом этиши белгиланган ўқув йилининг неча кунини ўзбек ўқувчи ва талабасининг дарс хонасида ўтказишини¸ аслида ҳеч ким билмайди.
Ўқув йили дастури¸ унинг қандай кечишини Ўзбекистонда на Халқ таълими ва на Олий таълим вазирлиги¸ на директору ректор ва на ўқитувчи белгилайди. Бу дастурнинг асл хўжаси пахта ҳосили ва об ҳаво¸ аниқроғи¸ об-ҳаво вазиятига қараб¸ терим мавсумини режалайдиган ҳокимият эгалари бўлиб қолган.
Пахтадан қолган кунлар хўжайини ҳам яна ҳокимият эгалари – улар истаса¸ нафақат ўқувчи ва талаба¸ балки ўқитувчини ҳам кўча ва майдонларни тозалаш¸ темир-терсак териш¸ уйма-уй юриб газ ва электрга пул териш¸ пиллакорлик каби ишларга жўнатади.
Ўзбекистон ўқувчи-талабаларининг ўқув йилининг неча кунини дарс хонасида¸ билим ва маърифат олишга сарфлашигина эмас¸ балки уларга аслида қандай ва қанча билим берилиши ҳам жамоатчилик назоратидан четда қолаëтган жиҳатлардан бири.
Малакали ўқитувчилар кўпчилигининг Россия ва бошқа яқин хорижга мардикорликка кетгани¸ коллеж ва лицей ўқувчиларидан ҳам кўпининг қоғозда бор¸ лекин синфхонада йўқ жонларга айлангани¸ кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистонда маориф ва таълим сифатининг кескин тушиб кетишига асос бўлган.
Маориф ва таълим соҳасида авж олган коррупция¸ мактаб ва коллежлар моддий базасини яхшилаш учун давлат бюджетидан оз бўлса-да ажратилаëтган маблағларнинг ора йўлда гумдон этилаëтгани¸ айниқса¸ аксар қишлоқ мактаблари шароитини авария ҳолатига олиб келгани айтилади.
Ўзбекистонда яна бир ўқув йили бошланган кунда Сиз билан қуйидаги саволлар атрофида суҳбатлашамиз:
Сизнинг болаларингиз қатнайдиган таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳозирлаш учун ҳукумат тизимлари маблағ сарфладими?
Мактаб ва коллежлар кимнинг маблағи эвазига таъмирланди (агар таъмирланган бўлса)?
Таълим муассасаларининг ўқувчи ва талаба бошига солаëтган ўлпони¸ Сизнинг мисолингизда¸ неча пулни ташкил этади?
Болангизни мактаб¸ коллеж ва институтга ҳозирлаш Сиз учун неча пулга тушди?
2 сентябрдан бошланадиган янги ўқув йилининг ўртача неча кунини Сизнинг болангиз дарсда ўтказадию¸ қанчасини ҳашарчи-ҳаммолчиликда?
Болангиз 2013-2014 ўқув йилида нима ўқиб¸ нимага¸ қандай ўқитилишидан хабардормисиз?
Болангиз ўқиши шарт бўлган мактаб дарсликлари¸ уларнинг сифат ва даражаси ҳақида тасаввурга эгамисиз?
Ўзбекистондаги маориф ва таълим соҳасида нималарни ўзгартириб¸ нималарни сақлаб қолиш керак¸ деб ўйлайсиз?
2 сентябр¸ Ўзбекистонда янги ўқув йилига старт берилган кунда Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда ана шу каби саволларга жавоб излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам жонли суҳбат иштирокчисига айланинг.
OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.
OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!
OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!