Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:43

Эроннинг янги Ташқи ишлар вазири ироқлик ҳамкасби билан учрашди


Эрон Ташқи ишлар вазири М.Ж.Зариф.
Эрон Ташқи ишлар вазири М.Ж.Зариф.
Эроннинг янги Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф хорижга биринчи сафарини Ироқдан бошлади.

Зариф 8 сентябр куни Бағдодда ироқлик ҳамкасби Ҳушёр Зебарий билан учрашди.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий билан ҳам музокара ўтказиши режаланган.

Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлиги Зариф айтганига таяниб “минтақадаги уруш хусусида ироқлик биродарлар бирдирган хавотирга Теҳрон ҳам қўшилгани”ни маълум қилди.

Афтидан, бу кимёвий қуроллар қўллагани иддао қилинган Сурия ҳукуматига қарши АҚШ етакчилигида зарба бериш режасига ишорадир.

Шиалар етакчилигидаги Ироқ ҳукумати Сурия можаросига нисбатан бетараф позицияда бўлиб келмоқда.

Бағдод Ғарбни Сурияга хорижий интервенция уюштирилмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Суриянинг минтақадаги асосий иттифоқчиси бўлган Эрон ҳам Сурияга зарба берилишига қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG