Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:02

Хитой КП сиёсий бюросининг собиқ аъзоси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Хитой суди Коммунистик партиянинг собиқ нуфузли расмийси Бо Силайни коппурпияда айбдор деб топиб уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Силай Жинан суди якшанба куни чиқарган ҳукм юзасидан юқори суд идораларига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Бо Силай устидан пора олганлик, давлат маблағларини ўзлаштирганлик ва хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганлик айбовлари бўйича суд ўтган ой бошланган эди.

Коммунистик партия сиёсий бюросининг собиқ аъзоси судда қонунга хилоф иш қилганини рад этган.

Хитой судлари мустақил бўлмагани сабабли кўпчилик Бо Силайнинг жазога тортилишини кутган эди.
XS
SM
MD
LG