Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:17

Найробидаги террор хуружи қурбонлар сони 69 кишига етди


Найробидаги савдо марказининг вентилляцион трубаси орқали қочиб чиқаётган кениялик аёл.
Найробидаги савдо марказининг вентилляцион трубаси орқали қочиб чиқаётган кениялик аёл.
Кения пойтахти Найробидаги, асосан, хорижликлар борадиган Westgate савдо марказида душанба куни ҳам отишмалар содир бўлди. Шанба кунидан буён террорчилар қўлида қолаётган бинода гаровга олинган одамлардан 69 нафари ўлдирилди.

Найроби марказидаги Westgate садов марказидаги шанба кунидан буён террорчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги отишмаларда гаровга олинган одамлардан 69 нафари ўлгани маълум бўлди.

Яна 170 нафардан ортиқ одам жароҳатланган.

Турли манбалардан олинаётган хабарларга кўра, бинода 15 нафарга яқин террорчи ҳамда улардан томонидан гаровга олинган одамлар бор.

Савдо марказига ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00


Гаровга олинган ва бино босиб олинганидан буён ўлдирилган одамларнинг аниқ сони маълум эмас.

Westgate савдо маркази учун ҳужум масъулиятини Сомалидаги Ал-Қойда тармоғи кўрилган Ал-Шабаб жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олган.

Душанба куни Кения армияси раҳбарияти ҳозирга келиб бинонинг аксар қисми жангарилардан тозалангани ва хавфсизлик армия назоратига ўтганини билдирди.

Кения ҳукумати армияси савдо марказини қуршаб олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00


Жанггарилар бир қисми исроиллик тадбиркорларга қарашли бўлган савдо марказига шанба куни ҳарбий машина ва гранаталар билан ҳужум қилган эди.

Кения полицияси раҳбари генерал Дэвид Кимариога кўра, хавфсизлик кучлари душанба куни гаровга олинганларнинг анчагина қисмини озод қилишга эришган.

Қизил Хоч ташкилоти тўплаган маълумотларга кўра, ҳодисадан сўнг камида 63 киши бедарак кетган.

Мамлакат тарихидаги энг йирик террор ҳужуми сифатида кўрилган бу ҳодисадан сўнг халққа мурожаат қилган Кения президенти Уҳури Кениата ҳужумчилар албатта жазоланажагини ваъда қилди.

- Сомалидаги Ал-Шабоб террор гуруҳи бу қўрқоқларча ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Тергов ишлари бошланган ва бу жирканч, ваҳший жиноятни содир этганлар қочиб қутула олмайди, - деди президент.

Террорчи гуруҳ бу ҳужумни Сомалидадаги террор гуруҳларга қарши жанг ҳаракатларига Кения армияси қўшилганига берилган жавоб, деб баёнот берган.
XS
SM
MD
LG