Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:43

Британияда кучли исломий қоидалар ўрнатилган мактаб ёпилди


Британияда кучли исломий қоида ва анъаналар ўрнатилган мусулмон мактаби ёпилди.

Британиядаги маориф тизимини назорат қилувчи идора инспекторларининг мактабга ташрифи ортидан шундай қарор олинди.

Аммо, Британиядаги мусулмон мактабини ёпиш ҳақида қарор олинишига нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Дерби шаҳридаги Ал Мадина мактабида қизлар ва ўғил болалар жинсига қараб ажратилаётгани ва алоҳида синфларда ўқитилиши борасида шикоятлар кўпайган эди.

Лекин, мактаб ўқитувчилари ота-оналардан бундай шикоятлар бўлмаганини айтишган.

Ҳозирча инспекторлар ўз ташрифларига оид хулосани очиқлашмаяпти.
XS
SM
MD
LG