Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:54

Тошкент поезд ҳалокатига масъулиятни ўз зиммасига олди


Жиззахда содир бўлган Душанбе-Конибодом йўналишидаги йўловчи поезд ҳалокатига жавобгарликни Ўзбекистон томони ўз зиммасига олган. Бу ҳақда хабар берган Озодлик радиоси тожик хизматига кўра, поезд ҳалокати сабабларини текширган ўзбек-тожик қўшма комиссияси шундай хулосага келган.


Ўзбекистон томони поезд ҳалокатига жавобгарликни ўз бўйнига олди

Жиззахда содир бўлган Душанбе-Конибодом йўловчи поездининг ҳалокати сабабларини ўрганишни бошлаган ўзбек-тожик қўшма комиссияси хулосасига кўра, Ўзбекистон Темир йўллари компанияси раҳбарияти Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги темир йўлнинг авария ҳолатида эканлиги ҳақида тожик томонини ўз вақтида огоҳлантирмаган.

Бу ҳақда 11 октябр куни кечқурун Тожикистон Транспорт вазирлиги темирйўл хизмати бошлиғи Қурбонхон Сатторов Озодлик радиосининг тожик хизматига айтган.

Саидовнинг сўзларига кўра, ўзбек томони ўз айбини бўйнига олиб, поезд вагонларига етказилган зарарни тўла қоплашга ваъда берган. Расмийга кўра, ўзбек ҳамкасблар тожик томонининг барча эътирозини диққат билан тинглаб, “ҳеч қандай эътирозсиз” зарарни қоплашга рози бўлган.

“Бугун қўшма комиссия чиқарган хулосага кўра, ўзбек томони релсдан чиқиб ағдарилган вагонларни таъмирга жўнатди. Эртага Тошкентда йиғиладиган комиссия барча зарарларни ҳисоблаб чиқади”, деди Қурбонхон Саидов.

Ўзбекистон Темир йўллари ширкати мулозимларига Озодлик қилган мурожаатлар жавобсиз қолди.

"Поезд ҳалокатига машинистнинг огоҳлантирилмагани сабаб бўлган"


11 октябр куни эрталаб,Тожикистон Темир йўллари давлат ширкати, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 10 октябр куни содир бўлган поезд ҳалокатига темир йўлнинг шу қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва бу ҳақда машинистнинг огоҳлантирилмагани сабаб бўлган, дея иддао қилган эди.

Тожикистон Темир йўллари ширкатининг йўловчи ташиш бошқармаси бошлиғи Маҳмадюсуф Абдураҳмонов Озодлик радиосининг тожик хизматига ана шундай фикрни билдирган.

Тожик мулозимининг айтишича, Ўзбекистон томони бу участкада таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва тепловоз тезлигини камайтириш тўғрисида машинистни огоҳлантириши шарт бўлган. Расмийга кўра, машинистнинг поезд тезлигини пасайтирмагани поезд вагонларининг изидан чиқиб кетишига сабаб бўлган.

Маҳмадюсуф Абдураҳмоновга кўра, Тожикистон Темир йўллари ширкати комиссияси 10 октябр куни Ўзбекистон Темир йўлларига ана шу хулосани тақдим қилган ва улар билан бу масалани муҳокама қилади.

Халқаро қонунларга мувофиқ, Ўзбекистон Темир йўллари компанияси таъмирлаш ишлари ҳақида поездлари шу йўлдан ўтадиган давлатларни олдиндан огоҳлантириши лозим бўлган, дейди расмий.

Ўзбекистон Темир йўллари ширкати бу айбловларни изоҳлашга шошилмаётир. Озодлик радиоси ширкат мулозимларига қилган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

Жароҳатланганлар Сўғд вилоятига олиб келинди

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фаридун Маҳмадалиевнинг Озодлик радиоси тожик хизматига айтишича, 10 октябр куни кечқурун 33 нафар аскар Хўжанд шаҳрига олиб келиниб, касалхона ва ҳарбий госпиталга ётқизилган.

Жароҳатланганлар Ўзбекистон темир йўлларига қарашли поездда Сўғд вилоятининг Спитамен туманига олиб келинган.

Хўжандга келтирилган жароҳатланган тожик аскарлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:07 0:00


Сўғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, поезд ҳалокатида жабланган 45 нафар аскар ва фуқаро Спитамен, Жаббор Расулов туманлари ва Хўжанд шаҳридаги касалхонларга ётқизилган.

Сўғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бош жарроҳи Баҳодир Ўриновнинг айтишича, жароҳатланганлардан 2-3 аскарнинг аҳволи оғир бўлиб, улар касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Жиззахда жароҳатланган тожикистонлик қолмади

Жиззах вилояти марказий касалхонаси бош шифокори ўринбосари Искандар Жайсановнинг Озодликка айтишича, 10 октябр куни кечқурун жароҳат олган барча тожикистонлик ўз ватанига жўнатиб юборилган:

- Жиззахда ҳеч қандай касал қолмади. Кеча ҳукумат раҳбарлари ташкиллаштириб, ҳаммасини поездга чиқариб юборди. Умумий 65 нафар жароҳат олганлар бор эди, ҳаммасини эсон-омон жўнатдик, деди Искандар Жайсанов.

Душанбе-Конибодом йўналишида қатнайдиган йўловчи поезди 10 октябр куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳалокатга учрагани натижасида 65 киши жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG