Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:25

Афғонистонда НАТО аскари ҳужум қурбони бўлди


Пактика вилоятидаги АҚШ аскарлари.
Пактика вилоятидаги АҚШ аскарлари.
Афғон армияси формасидаги шахс НАТО аскарини отиб ўлдирди.

НАТО расмийлари воқеа 13 октябр куни содир бўлганини тасдиқлади бироқ унинг тафсилоти ёки ўлган аскар қайси мамлакат фуқароси экани ҳақида маълумот тарқатмади.

Афғонистон расмийларига кўра, НАТО аскарига ҳужум мамлакат шарқидаги Пактика вилоятида уюштирилган.

Мазкур минтақага жойлаштирилган хориж кучларининг асосий қисмини АҚШ аскарлари ташкил этади.

Бу билан афғон армияси формасидаги шахслар йил бошидан бери ўлдирган хориж аскарлари сони 15 кишига етди.

Ҳозир Афғонистонда 87 минг ғарблик ҳарбий бор. Уларнинг 52 мингини америкалик аскарлар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG