Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:05

NDS: Лўгар ҳокими Қуръон ичига ўрнатилган бомба портлаши натижасида ўлган


Арсала Жамол.
Арсала Жамол.
Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати (NDS) Лўгар вилояти ҳокими Арсала Жамол муқаддас Қуръон китоби ичига жойланган модда портлагани натижасида ўлганини маълум қилди.

Ташкилот чоршанба куни эълон қилган баёнотда дастлабки текширув натижалари шундай хулоса чиқаришга асос бўлгани билдирилган.

15 октябр куни Лўгар вилоятининг 47 яшар ҳокими Арсала Жамол вилоят маркази Пули Алам шаҳридаги масжидда Қурбон байрами муносабати билан сўзлаётган пайтда рўй берган портлаш натижасида ўлган.

Ҳозирда Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати портловчи қурилма қандай қилиб масжидга олиб кирилгани ва суиқасд ким томонидан амалга оширганини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Сешанба кунги портлаш натижасида яна 15 киши яраланган.
XS
SM
MD
LG