Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:34

Қўйлиқда газ баллони ўрнатилган Нексия портлади, икки одам ўлди


26 октябр куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 13 да Тошкент катта халқа йўлининг Қўйлиқ буюм бозори ҳудудида Нексия автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаши оқибатида икки одам ҳалок бўлди, олти одам жароҳатланди.

Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишларича, портлаш натижасида Нексия бўлакларга ажралиб кетган.

Портлаш зарбидан йўлда кетаётган Дамас ва Ласетти машиналарига ҳамда шу машиналар ичидаги йўловчиларга шикаст етган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ИИБ раҳбарияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор отряди ва прокуратура ходимлари етиб келишди.

Қўйлиқда машина портлади
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00


Тошкентнинг Бектемир тумани Ички ишлар бўлимининг ўз исмини айтмаган ходимларидан бири Қўйлиқда газ балонли Нексия машинаси портлашидан икки одам ҳалок бўлгани, олти одам оғир аҳволда касалхонага олиб кетилганини тасдиқлади.

- Йўлда турган Нексия машинасининг орқасида газ утечкаси бўлган. Шўпир машинада бўлмаган. Портлагандан кейин, машина бўлаклари йўлда ўтиб кетаётган Дамсага бориб урилган ва дабдала қилган. Дамас йўналиши ўзгариб Ласеттига урилган. Дамас ичида бўлган икки аёл касалхонада оламдан ўтди. Яна олти одам оғир аҳволда ётибди, - деди Бектемир ИИВ бўлими ходими.


Қўйлиқ бозори яқинида портлаган газ балонли Нексия
Қўйлиқ бозори яқинида портлаган газ балонли Нексия
Газ баллонли машиналарнинг Ўзбекистонда портлаши тез-тез рўй беради.

Тўрт кун олдин Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ бозори яқинидаги кўчада Нексия русумидаги автомобил портлаган.

Ўшанда ҳам Нексияга ўрнатилган газ баллони портлаган ва машинадаги тўрт киши ҳалок бўлган эди.

Кучли портлаш натижасида Нексиянинг газ баллони ва заҳира ғилдираги Жигули ва бошқа Нексия автомобилига тегиб шикаст етказди.
XS
SM
MD
LG