Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:23

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Сингапурга доимий рейс очмоқчи


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Сингапур-Тошкент йўналиши бўйича янги рейс очиш режасини Сингапур қўллаб-қувватлади.

Буни Сингапур Республикасининг иккинчи Ташқи ишлар вазири ва Атроф-муҳитни сақлаш ва сув ресурслари бўйича иккинчи вазири Грейс Фу бошчилигидаги делегация Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан учрашув чоғида маълум қилди.

12news.uz нашри хабарига кўра, жорий йил бошида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбектуризм” ва Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси Таиланд, Сингапур ва Малайзияга Road Show номли саёҳат уюштирган.

Тадбир давомида шу йил охирида Тошкент-Сингапур ўртасида доимий рейс очилиши биринчи марта эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG