Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Пахтазорда сабоқдошларини чавақлаган қашқадарёлик талаба узоқ муддатга қамалди


24 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан Қарши Давлат университети тарих факультети миллий ғоя йўналиши бўлимининг 2-курс талабаси, 23 ёшли Акром Ўролов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қотиллик) 2-қисми билан 10 йилу 7 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда Қарши олийгоҳларидан ишловчи исми ошкор қилинмаслигини сўраган ходим маълум қилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси вакили Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ўролов иши судда кўрилганини тасдиқлади.

Жиноят иши материалларига кўра, Акром Ўролов шу йилнинг 16 сентябрида Қашқадарё вилояти Нишон тумани Оқ олтин жамоа хўжалиги далаларидаги пахта терими даврида 4 нафар сабоқдоши, факультетнинг 4 курс талабалари - 1990 йилда туғилган Козим Омонов, 1990 йилда туғилган Самандар Нурматов, 1988 йилда туғилган Зафар Тўхтаев ҳамда 1989 йилда туғилган Воҳид Қодировларни пичоқлаган.

Бу талабалардан Козим Омонов воқеа жойида, Самандар Нурматов эса Республика Тез Тиббий Ёрдам Маркази Қарши филиалининг реанимация бўлимида жон таслим қилган.

Талабалар ўртасида чиққан можарога факультет деканати тарафидан юқори курс талабаларнинг бошланғич курслар устидан назоратчи қилиб тайинлангани ва ўз навбатида, катталар уларни ургани, кўпроқ пахта теришга мажбурлагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Чироқчи туманида истиқомат қилган судланувчи Акром Ўроловнинг яқинлари суд мажлислари ҳарбий дала судларига хос тезкорлик билан ўтказилгани ва ҳукмнинг адолатсиз бўлганини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG