Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:48

Ғаллаороллик Н. Жўрабоев шикоят аризаси ёзиш ҳуқуқидан воз кечди


Набижон Жўрабоев Озодликнинг фаол тингловчиларидан биридир.
Набижон Жўрабоев Озодликнинг фаол тингловчиларидан биридир.
Беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ғаллаороллик маҳалла фаоли 75 ёшли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев суд ҳукми устидан шикоят аризаси ёзишдан воз кечди. Умр йўлдошининг айтишича, Набижон Жўрабоевнинг юқори суд идораларининг адолатли ҳукм чиқаришига ишончи тугаб, хафсаласи пир бўлган.

Жиззах вилояти Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди ҳукми билан беш йилга озодликдан маҳрум этилган 75 ёшли маҳалла фаоли Набижон Жўрабоев, 20 октябрь куни Тошкентдаги қамоқхонадан Зарафшон шаҳридаги қамоқхонага “этап” қилинган.

Бу ҳақда хабар берган Набижон Жўрабоевнинг хотини Феруза Маматовага кўра, маҳкум суд ҳукми устидан адвокат ёзган апелляция аризасини жўнатишдан воз кечган:

- Набижон ака ўзлари отказ қилди апелляцияни. Ўшанда охирги марта 20 сентябрь куни кўрган эдим. Ховосдан Жиззахга, вилоят судига олиб келишган экан, апелляция судига. Адвокат шикоят ёзган экан. Лекин, улар апелляцияни бекор қилдим, барибир фойдаси йўқ, дедилар, деди Феруза.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:38 0:00
Бевосита линк


Феруза Маматовага кўра, Набижон ота ҳеч қачон бировдан бир тийин олмаган, унинг ҳузурига фақат адолатсизликдан жабр кўрганлар келарди:

- Қийин аҳволда қолганлар, иложсиз қолганлар келишиб, Наби ота нима қилсам экан деб, маслаҳат сўрарди. Набижон ака эса йўл-йўриқ кўрсатарди. Бир кишидан бир сўм, бир нарса олган одам эмас у. Пенсиямизни олиб учма-уч қилиб яшардик. Набижон аканинг тумандаги адолатсизликлар ҳақида юқори идораларга ёзган аризалари мансабдорларнинг тинчини бузди ва охир-оқибат туҳмат қилиб қаматишди, деди Феруза.

Феруза Маматова: Набижон акам озиб кетган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00


Маматованинг айтишича, гарчи Набижон Жўрабоевнинг соғлиғи ёмонлашган бўлса ҳам, лекин руҳи тетик:

- Булар ҳали бир келиб барча туҳматлари учун жавоб беришади, деб айтди Набижон ака, деди Феруза Маматова.

Жиззахлик 75 ёшли маҳалла фаоли Набижон Жўрабоев 23 август куни "товламачилик ва фирибгарликда айбдор", деб топилиб, беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Ғаллаорол туман жиноят ишлари бўйича судида Набижон Жўрабоев устидан маҳкама 5 август куни бошланган эди.

Суднинг биринчи кунида Жўрабоевга қарши даъво аризаси берганлардан уч киши Сувон Ҳакимов, Абдумалик Жомонбоев, Абдуқаҳҳор Ҳожимуродовлар Жўрабоев товламачилик йўли билан уларнинг ҳар биридан 25 минг сўмдан пул ундиргани ҳақидаги даъволаридан воз кечгани хабар қилинган эди.

Озодлик тингловчилари орасида Набижон Жўрабоев исми билан танилган, асл исми Тўрабой Жўрабоев бўлган 75 ёшли фаол шу йилнинг 31 майидан буён ҳибсда сақланмоқда.

Набижон Жўрабоев Озодликнинг мамлакат ичидаги юзлаб фаол суҳбатдошларидан бири бўлиб, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва қўшни туманларда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини билдириб келаётган тингловчилардан биридир.

Жумладан, у ўтган йилнинг баҳорида селдан жабр кўрган ғаллаоролликларга ҳукумат томонидан ваъда қилинган ёрдам деярли берилмагани ҳақида, Жиззахда сирли эпидемияга чалинган минглаб қўй ўлгани ҳақида ва шу каби қатор долзарб мавзуларда Озодликка хабар берган эди.

Набижон Жўрабоевнинг асл касби ўқитувчилик. У киши 10 йиллар муқаддам асл туғилган жойи бўлган Ғаллаорол туманига Тошкент шаҳридан кўчиб борган.

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда мухолифат ва ҳуқуқ фаолларига нисбатан тазйиқлар кучайган.

Шу ой бошроғида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди Ўзбекистон "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Ҳасан Чориевни аëл кишининг номусига тажовуз қилганликда айбдор, деб топиб 5 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

71 ёшли Ҳасан Чориев мухолифатдаги "Бирдамлик" ҳаракати етакичиси Баҳодир Чориевнинг отаси ҳамдир.

23 август куни Бухоро вилоятининг Жондор туман Жиноят ишлари бўйича суди инсон ҳуқуқи фаоли Бобомурод Раззоқов устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. 61 ёшли бу ҳуқуқ фаоли ҳам жинсий тажовуз ва одам савдосида айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG