Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:57

Аҳолидан қарзни ундириш чоралари кучайтирилди


Йўқ газга пул тўлаган ўзбекистонликлар ўчоқда овқат қилишга ўрганиб қолдилар
Йўқ газга пул тўлаган ўзбекистонликлар ўчоқда овқат қилишга ўрганиб қолдилар

Ўзбекистон вилоятларида аҳолининг газ, электр ва коммунал хизматлар учун қарзини ундириш учун қаттиқ чоралар кўришга киришилди. Баъзи вилоятларда ишчи-хизматчилар қарздорлик йўқлиги ҳақидаги маълумотнома кўрсатилмагунча ойлик маошлар берилмаслиги ҳақида огоҳлантириляпти.



Сирдарё вилоятидаги касалхоналардан бирида ишлайдиган Озодлик тингловчиларидан биридан келган мактубга кўра, уларнинг октябр ойига маоши олиши даргумон бўлиб қолган:

“Қиш келяпти. Энди ҳокимият бюджетни тўлдириш учун яна ўқитувчи ва дўхтирларни нишонга олди. Газ ва светдан қарзи йўқлиги ҳақида справка олиб келмаганлар ишга ҳам қўйилмайди, маоши ҳам берилмайди, деб айтишяпти”, деб ёзади тингловчи.

Касалхоналардан бирига ёпиштирилган эълон
Касалхоналардан бирига ёпиштирилган эълон
Тингловчи мактубига ана шундай эълонлардан бирини илова қилган.

Сирдарё вилоятида қарзни ундириш учун чоралар кучайтирилганини Гулистон шаҳридаги поликлиникалардан бирида ишлайдиган Муниса ҳам тасдиқлади:

- Бизга ҳам қарзларинг йўқлиги ҳақида справка олиб келинглар деб талаб қилишяпти. Агар қарзимиз бўлмаса яхши, бўлса ойликдан ушлаб қолишяпти, деди Муниса.

Гулистон шаҳридаги марказий касалхонанинг ўзини таништирмаган мулозими ҳам қарзларни ундириш бўйича топшириқ вилоят ҳокимлиги томонидан берилганини айтди:

- Биз газ ва светдан қарздор ходимларимизнинг спискасини бердик. Улар ҳаммаси қарздорлигини ёзиб берган, улар қарзини тўлаб, жойларига бориб сверка қиляпти, топшириқни бажаряпмиз, деди касалхона мулозими.

Сирдарё виляоти газ таъминоти идораси мулозими ҳам қарзини бермаган хонадонлар электр энергиясидан узиб ташланаётганини айтди:

- Отключение бўйича бригадалар тузилган, ҳар куни маҳаллама-маҳалла юриб, қарзи борлар узиб ташланяпти, деди мулозим.

Аҳолининг коммунал хизматлар, газ ва электр энергиясидан қарзини ундириш бўйича чоралар бошқа вилоятларда ҳам кучайтирилган.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қиладиган ўқитувчи Аъзамжонга кўра, аҳоли СМСлар орқали огоҳлантириляпти:

- Энди телефон орқали таҳдид қилишга ўтишди, қарзингни тўламасанг бориб кесиб келамиз, деб СМС жўнатишяпти, деди Аъзамжон.

Наманганлик шифокор Баҳодир ака ҳам дўхтирлардан қарзи йўқлиги ҳақида маълумот талаб қилишяпти, дейди:

- Справкани газ ва электр ташкилотларидан ўзингиз бориб олиб келасиз. Қарзим бор ёки йўқ деб ёздириб келиш керак. Бўлмаса гап кўпаяди, деди шифокор Баҳодир ака.

Ҳукумат аҳоли қарзини кучли чоралар билан ундиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда, ўзбекистонликларнинг аксарияти газ ва электрга йиллардан буён маошидан ушлаб қолинаётгани, бироқ ҳисоб-китоблар тўғри йўлга қўйилмагани боис улар ҳамиша қарздор бўлиб қолаётганини айтадилар.

Каттақўрғонлик шифокор Абдурайим Бозоровга кўра, ҳар ой унинг маошининг 12 фоизи ушлаб қолинади, бироқ у яна қарздор бўлиб қоляпти:

- Ҳар ой ойликнинг 12 фоизини светга ва газга қайтаряпти. Свети, гази борми йўқми, ҳеч ким қизиқмайди. Биз барибир қарздормиз. Мен электросетга бориб, ушлаб қолинган пулларни ҳисоб китобини қилиб беринглар, дедим. Лекин ҳеч ким буни аниқ ҳисоблаб беролмади, деди Абдурайим Бозоров.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил, 1 ноябрдаги 511-сонли қарорига кўра, қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилиши ҳақида огоҳлантирилиши, қарзини тўламаган тақдирда тармоқдан узилиши керак.
XS
SM
MD
LG