Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:00

Покистондаги Толибон ҳаракати ўзига янги раҳбар сайламоқда


Покистондаги Толибон ҳаракати бугун ўзига янги раҳбар сайлаши кутиляпти.

Ҳаракат етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд жума куни Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди.

Лекин, АҚШ расмийлари ҳам Покистон расмийлари ҳам покистонлик толиблар етакчиси ўлимини расман тасдиқламаганлар.

Маъсуд 2009 йилдан Покистондаги Толибон ҳаракатига етакчилик қилиб келган. Ўшанда у Покистондаги Толибон ҳаракатининг ҳалок бўлган раҳбари ўрнини эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG