Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:13

Ўзбек Боймурод “Жимми” "Зита"сини Питердан топди


Ўзбек Жимми Боймурод ва унинг хотини Людмила
Ўзбек Жимми Боймурод ва унинг хотини Людмила

Ҳинд қўшиқларини ҳам эр, ҳам аёл овозида, пақир ва тоғораларни чалиб, қойилмақом ижро этиб танилган тожикистонлик ўзбек “Боймурод Жимми” Санкт-Петербургда рус аёлига уйланди. Расмий никоҳдан ўтган келин-куёвлар тўйни шаҳардаги муҳташам ресторанлардан бирида ўтказди.



Санкт-Петергбургдаги ресторанлардан бирида 19 октябрь куни расмий никоҳдан ўтган 41 ёшли Боймурод “Жимми” билан маҳаллий рус аёли Людмиланинг никоҳ базми бўлди.

Анчайин тўкин дастурхон устида кечган базмда ҳам куёв Боймуродни тинч қўйишмади. Ундан Интернет тармоқларида миллионлаб одам томоша қилган “Диско раққоси” ҳинд филмидаги қўшиқни яна бир бор ижро этиб беришни сўрашди.

Боймуроднинг Людмилага кўнгил қўйганига икки йил бўлди. Людмила навбатдаги концертлардан биридан сўнг дастхат сўраб менга мурожаат қилганида, кўнглим шиғ этиб кетди, дейди Боймурод Озодликка:

- Бултурдан буён иккаламиз гаплашиб юрардик. Тожикистонга олиб бориб, ота-онамга ҳам кўрсатиб келдим. Уларга ҳам келин ёқди. Афсус тўйимга отам келолмади, мазаси йўқ эди,- дейди Боймурод.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:32 0:00
Бевосита линк


Боймуроднинг хотини Людмила Минкова “Московский комсомолец” Интернет сайтига берган интервьюсида қайлиғи унга гуллар совға қилганини, энг сўнгги чақасини сарфлаб, уни кинога олиб кирганини айтади.

“Боймурод менга қойилмақом тарзда хушомад қилади. Паркда у менинг қўлимдан ушлаб қўшиқ куйларди. Бироқ, мен бу қарорга осонликча келганим йўқ. Мен биламан, кўп муҳожирлар мамлакатда қолиш учун маҳаллий қизларга уйланишга ҳаракат қилади. Лекин Боймурот мендан прописка ҳам, квартира ҳам талаб қилгани йўқ. У шунчаки яхши оила ҳақида орзу қилади. Мен кадрлар бўлимида ўн йил ишлаган мутахассис сифатида буни яхши биламан”, дейди Людмила Минкова.

Боймурод эса шаҳар марказидан икки хонали уйни ижарага олганлигини, ҳатто уйида хизматкорлар борлигини айтади:

- Келинни ўз уйимга олиб келдим. Иккита хизматкоримиз бор. Уларга 15 минг рублдан маош бераман,- дейди Боймурод.

Боймуродга кўра, унинг ишлари ҳозир авжида, бутунлай санъатга берилган, янги қўшиқлар устида ишламоқда:

- Санкт-Петербургдаги “Виктор” гуруҳида ишлаяпман. Жуда кўп тилларда қўшиқ айтаман. Хотиним Людмила менинг продюссерим. Қаердан заказ тушса ўзи гаплашиб беради. Биз бориб ўтказиб келамиз, дейди Боймурод.

Тақлидчи-қўшиқчи ўз мухлисларига,шунингдек, ўз шеваси – лақайчада халқ қўшиқларини ҳам ижро этмоқда:

Тегирмон башидан ўтин алдим,
Ўтинни пулиға хатин алдим,
Хатинимни ати Бибисора,
Бироқ ош қилади қоп-қора.
Энамееей, энам, энамни жеган отамееей, отам....


Ўзбек Жиммиси рус режиссёрлари суратга олган “Ёлка 1,2” филмларида суратга тушган, Андрей Малаховнинг “Пусть говорять” кўрсатувида иштирок этган.

Боймуроднинг айтишича, у “Ёлка 3” филмида ҳам суратга тушган ва бу фильм декабрь ойида киноэкранларга чиқарилади.

Тожикистоннинг Панж туманида яшаган, ўзбекнинг лақай уруғидан бўлган Боймурод Оллобердиев, биринчи хотини уни ташлаб ота-онаси билан Қозоғистонга кўчиб кетганидан сўнг, 2008 йилда меҳнат муҳожири бўлиб Россияга кетган эди.

Боймуроднинг айтишича, у ўзларининг 700 бош қўй эчки ва қорамолига чўпонлик қилиб юраверганида балки Россия томонларга келмас эди. Бироқ, Тожикистондаги фуқаролик уруши ва унинг оқибатлари Боймуродни муҳожирлик қисматини танлашга мажбур қилди.
XS
SM
MD
LG