Линклар

Ўзбекистон волонтёрлик ва ҳомийлик ривожланган давлатлар рўйхатига киритилди


Волонтёрлар ҳаракати логотипи
Ўзбекистон волонтёрлик ҳаракати ривожланган дунёдаги 10 давлатдан биридир.

Британиядаги CAF ҳайрия жамғармаси ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, волонтёрлик ҳаракати ёйилиши бўйича Ўзбекистон дунёдаги давлатлар орасида 10-ўринни эгаллайди.

Туркманистон ва Тожикистон эса рўйхатнинг еттинчи ўрнидан жой олган.

Волонтёрлик ҳаракати рейтингининг биринчи поғонасини АҚШ, ундан кейинги ўринларни Канада, Янги Зеландия, Мьянма ва Ирландия эгаллаган.

Тадқиқотда айтилишича, хусусий шахслар ва ширкатлар томонидан ҳайрия кўрсатиш бўйича Ўзбекистон дунёдаги давлатлар орасида 50-ўриндадир.

Турманистон бу рўйхатда 23, Тожикистон 64, Қозоғистон 66, Қирғизистон 73 ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG