Бу йил табиий офатларга тўла йил бўлди. Ëз охирида Россияда сўнгги 120 йилдаги энг кучли сув тошқини рўй берди; Йил охирига яқин Филиппинларга тайфун келиб¸ кўп жойларни вайрон қилди. Қуйидаги суратларда сунë бўйлаб рўй берган табиий офатларнинг бир қисми акс этган.
2013 йил табиий офатлар фонида
5
Эркак киши ва ит 27 феврал куни Македониянинг жануби-шарқида жойлашган Моноспитово қишлоғида сув босган қабристондан ўтиб кетмоқда. Уч кун тинимсиз ëққан ëмғир натижасида дала ва қишлоқларни сув босиб¸ қишлоқ хўжалиги ва уйларга катта зарар етказди.
6
Шаҳар ишчиси 26 март куни Украина пойтахти Киев шаҳрида Михайловский ибодатхонаси ëнидаги қорни тозалаш учун кетмоқда.
7
Фермер Доналд О'Рейли 26 март куни Шимолий Ирландиянинг Коунтри Антрим ҳудудида қор уюми остидан қўй ва қўзичоқларни қидирмоқда. Шимолий Ирландияда ëққан қаттиқ қор натижасида қор уюмлари 5 метрга етди ва бундан камида 140¸000 уй ва бизнес зарар кўрди.
8
2 апрел куни Хитойнинг Шенян шаҳрини қалин туман қоплади.