Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:53

75 яшар Набижон Жўрабоев озодликка чиқди


Беш йилга озодликдан маҳрум этилган Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи 75 яшар фаол Набижон Жўрабоев янги йил арафасида, 29 декабрь куни озодликка чиқди. Орадан уч кун ўтиб эса Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасидан унинг хотини Феруза Маматова устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар келди.

Озодликнинг ўттиз йиллик тингловчиси Набижон отани Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди товламачилик ва фирибгарликда айбдор деб топиб, уни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Қамоқдан чиққан Набижон отанинг айтишича, ёши кекса бўлганлиги боис қамоқхонада унга яхши муносабатда бўлишган.

Набижон ота Озодлик билан суҳбатда одамларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашдан қайтмаслигини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:38 0:00
Бевосита линк


Набижон отанинг айтишича, унинг озодликка чиқиш хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 3 январ куни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасидан унинг хотини Феруза Маматова устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида билдириш келди.

Феруза Маматова Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 139 моддаси, яъни оммавий ахборот воситалари орқали маҳаллий ҳокимият вакилларини туҳмат қилганликда айбланмоқда.

Озодлик тингловчилари орасида Набижон Жўрабоев исми билан танилган, асл исми Тўрабой Жўрабоев бўлган 75 ёшли фаол шу йилнинг 31 майида ҳибсга олинган эди.

Набижон Жўрабоев Озодликнинг мамлакат ичидаги юзлаб фаол суҳбатдошларидан бири бўлиб, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва қўшни туманларда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ўз муносабатини билдириб келаётган тингловчилардан биридир.

Жумладан, у ўтган йилнинг баҳорида селдан жабр кўрган ғаллаоролликларга ҳукумат томонидан ваъда қилинган ёрдам деярли берилмагани ҳақида, Жиззахда сирли эпидемияга чалинган минглаб қўй ўлгани ҳақида ва шу каби қатор долзарб мавзуларда Озодликка хабар берган эди.

Набижон Жўрабоевнинг асл касби ўқитувчи. У киши 10 йиллар муқаддам асл туғилган жойи бўлган Ғаллаорол туманига Тошкент шаҳридан кўчиб борган.
XS
SM
MD
LG