Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:05

Путин Олимпиада пайтида Сочида намойишлар ўтказишга қўйилган тақиқни юмшатди


Россия Президенти Владимир Путин, Сочи ш., 2014 йил 3 январь.
Россия Президенти Владимир Путин, Сочи ш., 2014 йил 3 январь.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 7 февраль куни Сочи шаҳрида бошланадиган Қишки Олимпиада ўйинларида пайтида намойишлар ўтказишга жорий қилинган тақиқни юмшатди.

Путин имзолаган фармонда Сочи шаҳрида Олимпиада билан боғлиқ бўлмаган пикетлар, митинглар, юришлар ва намойишлар фақат шаҳар ҳокимияти ва Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий бошқармаси расмийлари билан келишилган ҳолда ўтказилиши мумкинлиги қайд қилинган.

Мазкур фармон август ойида Сочида Олимпиада билан боғлиқ бўлмаган акциялар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги қарорнинг ўрнини эгаллади.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари бундай қарор мамлакат конституциясига зид эканини айтиб уни танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG