Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:56

Бангладешда камида 18 одам сайлов билан боғлиқ зўравонлик қурбони бўлди


5 январь куни умумий сайловлар ўтказилаётган Бангладешда минглаб намойишчи сайлов участкаларига ўт чиқарувчи бомбалар отди.

Полиция маълумотига кўра, якшанба кунги зўравонликларда камида 18 одам ўлган.

Сайловга бойкот эълон қилган мухолиф партиялар тарафдорлари 200 дан ортиқ сайлов участкасига ўт қўйган ва сайлов бюлетенларини ўғирлаб кетган.

Бош вазир Шайх Ҳасина аввалги сайловлардаги каби овоз бериш жараёнини сиёсий партияларга аъзо бўлмаган вакиллардан тузилган муваққат ҳукумат кузатиши ҳақидаги мухолифат талабини бажаришни рад қилди.

Мухолифат бойкот эълон қилгани учун Ҳасина етакчилигидаги Авоми Лигаси номзодлари парламентдаги ўринларнинг ярмидан кўпини курашсиз эгаллаши ва ҳокимиятни қўлида сақлаб қолиши кутилмоқда.

Сайловолди кампанияси давомида 150 дан ортиқ одам нобуд бўлганидан кейин ҳукумат хавфсизликни таминлаш ишларига ўн минглаб аскарни жалб қилди.

Шунга қарамай, ҳарбийлар қон тўкилишининг олдини олишга муваффақ бўлмади.
XS
SM
MD
LG