Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:58

Руминия собиқ бош вазири порахўрликда айбланди


Руминия собиқ бош вазири Адриан Нэстасе порахўрликда айбланиб, тўрт йиллик қамоққа ҳукм этилди.

Нэстасе ҳукумат бошлиғи бўлган пайт 630 минг евро миқдорида пора олган. Ушбу порахўрлик жинояти собиқ вазирга тегишли икки уйнинг қурилиши билан боғлиқ бўлгани айтилмоқда.

Адриан Нэстасе билан бирга қурилиш ишларига масъул бўлган давлат ширкатининг собиқ бош инспектори ҳам тўрт йилга қамалган.

Собиқ бош вазирнинг рафиқаси уч йиллик шартли қамоқ жазосини олди.

2000-2004 йилларда Руминия Бош вазири бўлган Адриан Нэстасе судда ўзига қўйилган айбни бўйнига олмади.

Нэстасе 2012 йилда коррупцияга оид бошқа жиноятда айбланиб ҳам икки йиллик қамоққа ҳукм этилган эди. У қамоқда ўз жонига қасд қилишга уринган.
XS
SM
MD
LG