Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:41

Толибон белида ҳудкушлик камари билан қўлга тушган 10 ёшли қизчага алоқаси йўқлигини билдирди


Толибон вакили афғонистонлик 10 ёшли қизчанинг белида ҳудкушлик камар билан қўлга тушиши холатига толибон жанггариларининг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Сфозмай исмли қизча душанба куни афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида қўлга тушган эди.

Расмийлар қизчани бу ишга Толибон ҳаракатида нуфузли қўмондон бўлган акаси ундаган бўлиши мумкинлигини айтишганди.

Қизча акасининг амрига бўй сунмай, портлатгични ҳаракатга келтирмаганини полицияга айтган.

Толибон вакили Қори Юсуф Аҳмадий буни бўхтон деб атади. Аҳмадийга кўра, толибон ҳаракатидаги мавжуд қоидалар ҳудкушлик амалини фақат катта ёшдаги кўнггиллилар бажариши мумкинлигини тақазо этади.
XS
SM
MD
LG