Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 21:09

“Ангрен”да янги шакар заводининг қурилиши тугади


“Ангрен” махсус индустриал ҳудуди.
“Ангрен” махсус индустриал ҳудуди.
Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал ҳудудда кунига бир минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги завод қурилиши тугади.

Буни Ўзбекистон президенти ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йил якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида эълон қилди.

Бу Ўзбекистон ҳудудидаги иккинчи шакар ишлаб чиқарадиган йирик корхона ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш учун 83 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Ундан олдин “Хоразм шакар” қўшма корхонаси 1998 йилда ишга туширилган эди.

Янги завод фойдаланишга топширилгани муносабати билан 2015 йилда Ўзбекистондаги иккита завод йилига 700 минг тонна шакар ишлаб чиқара бошлайди.
XS
SM
MD
LG