Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 00:51

OzodlikOnline: Украинада нималар бўлаяпти?


Украина пойтахти Киев марказида қарийб икки ойдан бери қайнаб тошаëтган сиëсий жараëнлардан хабардормисиз? Евромайдон ривожини қайси ахборот воситаси орқали кузатаяпсиз ва улар ҳақида қандай фикрдасиз?

3 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг!

2004 йилги Зарғалдоқ инқилобидан 10 йил ўтиб¸ Киев маркази ва борган сайин кўпроқ минтақалар Виктор Янукович ва у тамсил қилган сиëсий-иқтисодий кучлардан озод бўлишни истаëтган ўн минглаб украиналиклар норозилиги ўчоғига айланди.

Қиш совуғи 20 даражадан ошганига қарамай¸ ўз сиëсий талабларида собит турган мухолифат ва унинг тарафдорлари тарқай демаëтир¸ аксинча¸ Украинани озод ва фаровон Европа давлатига айлантириш учун¸ керак бўлса¸ жонини беришга ҳам ҳозирлигини таъкидламоқда.



Айни пайтда бу ҳодисаларни¸ 2004 йилда бўлгани каби¸ постсовет ҳудудидаги Ўзбекистон каби давлат расмийлари юрак ҳовучлаб кузатмоқда¸ Лотин Америкасидаги ëнғинлар ҳақида лавҳалар ëзаëтган бу давлат оммавий ахборот воситалари эса¸ Евромайдондаги сиëсий ëнғин ҳақида лом-мим демаëтир.

Хусусан¸ Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ўзбекистонликларни Киев шаҳрига, мамлакатнинг ғарбий ва марказий минтақаларига бормасликни тавсия қилди.

Тилга олинган ҳудудларга боришга мажбур бўлиб қолган ўзбекистонликларга эса, ўта зийрак ва эҳтиёт бўлиш, намойишларда иштирок этмаслик, воқеаларни суратга ёки видеотасвирга туширмаслик, содир бўлаётган воқеалар мавзуида маҳаллий аҳоли билан баҳс-мунозараларга киришмаслик тавсия қилинди.

Озодлик саволларига жавоб берар экан, элчихонанинг ўзини таништиришни истамаган расмийси ўз ватандошларига берилаётган тавсияни Украинадаги сиёсий вазиятнинг мураккаблиги билан изоҳлади.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон ташқарисида ишлаб- яшаëтган миллионлаб ўзбекистонликлар Киевдаги сиëсий жараëнларни мустақил оммавий ахборот воситалари орқали кузатиш имконига эга.

Сиз шу имкондан фойдаланаëтирмисиз?

Украинада бўлаëтган сиëсий жараëнлар Сиз учун қизиқми¸ қизиқ бўлса¸ нимаси билан қизиқ?

Бу воқеаларни қайси ахборот воситас(лар)и орқали кузатаяпсиз?

Агар Украинада бўлсангиз¸ Евромайдонга бордингизми? Нима учун?

Украинадаги сиëсий жараëнлардан ўзбекистонликлар учун қандай сабоқ чиқариш мумкин¸ деб ўйлайсиз?


Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 3 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг. Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG