Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:39

Импорт дорилар қимматлайди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 11 февраль кунги қарори билан мамлакатга солиқсиз киритиладиган дорилар сони қисқарди. Айни пайтда солиқ имтиëзига молик бўлмаган дори-дармонлар сони 45 тадан 67 га кўтарилди.

Қарор индаллосида ëзилишича¸ бу рўйхатнинг кенгайтирилиши мамлакат аҳолосини дори-дармон билан таъминлашда кенг имконият яратади.

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик аптекачилар эса бу қарордан кейин дори нархи ошиб кетишини айтишди.

Тошкентда ўнлаб дорихонани ўзида бирлаштирган ширкатнинг ўзини Музаффар деб таништирган ходими Озодликка бу қарордан кейин чет элдан келтирилган дорилар нархи ошишини таъкидлади:

- Сиз бир нарсага эътибор беринг¸ имтиëзли солиқ жорий қилинмаган дори ва дори компонентларининг импорт рўйхати деярли икки марта оширилди. Бу катта солиққа тортилган дори ва дори компонентлари кўпаяди деганидир. Масалан¸ ўзи бир сўм бўлган дори устига яна бир сўм солиқ ҳам минса¸бу дори ëки импорт компонентдан таëрланган дорининг чакана нархи қимматлайди¸ дейди тошкентлик дорифуруш.

Суҳбатдошнинг айтишича¸ аптекадаги дори нархларниинг астрониомик даржада кўтарилиб кетмаслигини солиқ имтиëзлари асосида келтириладиган дорилар таъминлаб турган.

- Ўзбекистонга дорилар¸ дори тайëрлаш учун компонентлар ва тиббиëт ҳамда ветеринар ускуналари импорт қилинганида қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган эди. Аммо 45 номдаги дорига бу имтиëз жорий қилинмаган эди.

Ҳозир солиқ имтиëзисиз мамлакатга киритиладиган дорилар сони 67 қилиб белгиланди. Фақат дорилар эмас¸ дори ясаш учун зарур бўлган компонентлар ҳам бор бу рўйхатда. Ташқаридан ижобий кўринган бу қарор оқибатида дори нархлари ошиб кетади¸ деб таъкидлади суҳбатдош.

Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ бу қарор мамлакатдаги дори-дармон саноатини стимуляция қилиш мақсадида қабул қилинган:

- Дори нархи ошади¸ деган гап қисман тўғри. Импорт дорилар ëки импорт унсурдан таëрланган дорилар нархи ошиши мумкин. Бу ошиш ҳам икки ойдан кейин билинади. Лекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилар нархига бу қарор таъсир қилмайди. Балки¸ маҳаллий дорилар нархи тушиши ҳам мумкин¸ деди Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлигидаги Озодлик манбаси.

Манбанинг айтишича¸ импорт қилинадиган дорилар рўйхати кенгайиши мамлакатда кенГ қамров касб этган дори контрабадасига барҳам бериш мақсадида қилинган.

Суҳбатдошга кўра¸ ўтган йили сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори-дармон воситалари ва фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига ҳолатлари кўп кузатилган:

- Масалан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари бир куннинг ичида 28 турдаги дори-дармон воситаларини контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб кираëтган бир неча кишини қўлга олишди. Улар 73 минг дона дори-дармон воситаларини ноқонуний олиб киришга уринишган эди¸ дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ бундай ҳолатнинг олдини олиш учун ҳукумат бир неча тадбирларни амалга оширган:

- Масалан¸ Ўзбекистон ҳукумати истеъмол қутисига эга дори-дармонларни мамлакатга олиб кириш тартибини осонлаштирди¸ дейди суҳбатдош.

Янги тартиб ҳукуматнинг шу йил 5 февралида чиқарилган ва norma.uz сайтида чоп қилинган “Импорт қилинаётган айрим турдаги истеъмол молларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 22-сонли қарорида акс этган.
XS
SM
MD
LG