Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:26

Украина президенти мамлакат армиясини тўлиқ жанговар ҳолатга келтирди


Россия парламенти мамлакат қўшинларини Қримга киритишга рухсат берганидан сўнг Украина ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтирилди.

Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов буни шанба куни телевидение орқали қилган чиқишида эълон қилди.

- Мен, агрессия хавфини назарга олган ҳолда, Украина қуролли кучларини тўлиқ жанговарлик ҳолатига келтириш тўғрисида буйруқ бердим, дея баён қилди Александр Турчинов.

Айни пайтда, Турчинов ҳукумат Украинадаги ядровий объектлар, аэропортлар ва бошқа “стратегик” иншоотларда хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтираётганини қўшимча қилди.

Александар Турчинов Россиянинг Украинага бостириб кирганини ҳеч қандай сабаб оқламаслигини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG