Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:35

Наманганда ит ва мушуклар қутиришга қарши эмланмоқда


Наманганда уй ҳайвонлари, жумладан, ит ва мушукларни қутиришга қарши оммавий эмлаш бошланди.

Дайди итлар ушланиб, қафасга солинмоқда. Шаҳар расмийлари аҳолидан уйда сақланаётган ит, мушукларни ветеренар врачларга кўрсатишни тавсия этмоқда.

Бу тадбир нима билан боғлиқ экани маълум эмас. Шу ой бошида Жиззах вилоятида икки бола қутирган ит тишлаб олиши оқибатида нобуд бўлгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG