2013 йилда россияликлар хориж мамлакатларида қочқинлик мақомини сўраш бўйича иккинчи ўринга кўтарилди.
БМТ Қочқинлар идорасига кўра, ўтган йили ривожланган мамлакатлардан қочқинлик сўраб, мурожаат этган россияликлар сони ундан олдинги йилдагига қараганда 76 фоизга ортган.
Яъни, 2013 йилда 40 мингга яқин россиялик ўзга мамлакатдан бошпана сўраган.
Қочқинлик изловчилар сони бўйича сурияликлар дунёда биринчи, афғонлар эса учинчи ўринда турибди.
Сурия ва Афғонистондаги нобарқарор вазият боис минглаб одам ўз уйларини ташлаб, ўзга юртларга кетишга мажбур бўлган.
Россияликларнинг кўпчилиги эса яхшироқ ҳаёт илинжида ривожланган мамлакатларга йўл олмоқда.
Шунингдек, Россияга гейларга қарши чиқарилган қонун кўплаб ёшларни ўзга юртларга кетишга мажбур қилмоқда.