Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:24

АҚШ Ироқда журналист аш-Шаммарий ўлдирилганини қоралади


Муҳаммад Бдаивий Убайд аш-Шаммарий.
Муҳаммад Бдаивий Убайд аш-Шаммарий.
Қўшма Штатлар Ироқда таниқли журналист ўлдирилганини қоралаб чиқди.

Муҳаммад Бдаивий Убайд аш-Шаммарий шанба куни Бағдодда мамлакат президенти қўриқчиларидан бири билан бўлган низодан сўнг ўлдирилганди.

Аш-Шаммарий Озодлик радиосининг Ироқ шўъбасининг раҳбари эди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мари Харфнинг душанба куни тарқатилган баёнотида журналистнинг ўлими “бутун Ироқ учун жиддий йўқотиш” экани қайд этилади.

Аш-Шаммарийнинг ўлдирилишига норозилик сифатида якшанба куни Ироқда ўнлаб газета чоп этилмаган.

Журналист президент қароргоҳи дохил бир қанча қўриқланадиган объектлар жойлашган Жадрия мавзеида – Озодлик радиоси Ироқ хизмати идорасининг дарвозаси олдида отиб кетилган.

Ироқ расмийлари журналистнинг қотилини топиб, жазолашни ваъда қилганлар.
XS
SM
MD
LG