Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:30

Сиз яшайдиган мамлакатда авиаширкатлар қандай хизмат кўрсатади?


OzodNavigator дастурининг 26 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланадиган сонида, хориждаги ўзбекистонликлар ёрдамида "Сиз яшайдиган мамлакатда авиаширкатлар қандай хизмат кўрсатади?" деган савол жавобини излаймиз.


Душанба куни Малайзия ҳукумати 8 март куни 239 нафар йўловчиси билан радарлардан ғойиб бўлган Boeing 777 самолёти Ҳинд Океани жанубида ҳалокатга учрагани ва йўловчилардан ҳеч ким омон қолмагани аниқланганини эълон қилди. Икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида қидирилган самолёт нега Куала Лумпур-Пекин йўналишдан чиқиб кетгани ва манзилидан минглаб километр жанубда денгизга қулагани сабаблари ҳамон номаълум қолмоқда.

Бу ҳодиса қарийб уч ҳафтадан бери кўпчилик диққат марказида қолаётгани боис куни-кеча ҳамкасбларимиздан бири ўзаро суҳбатда Ўзбекистон Ҳаво йўллари шу маънода дунёдаги энг хавфсиз авиаширкатлардан бири бўлиб қолаётганини қайд этди. Ўзбекистон миллий авиаширкатнинг 20 йилдан ортиқроқ тарихида бундай ҳодиса бир марта, 2004 йилнинг январида Тошкент аэропортида рўй берган эди.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди


Айни пайтда, Ўзбекистон Ҳаво йўллари тарихидан яхши хабардор ҳамкасбимизнинг айтишича, энг хавфсиз бўлса-да, миллий авиакомпания хизмат сифати бобида унчалик мақтана олмаслигини ҳам айтади.

Шу сабабдан ва OzodNavigator жаҳонгашта ўзбеклар ҳақидаги дастур бўлгани боис бу сафар “сиз яшайдиган мамлакатда авиаширкатлар хизмати сифатлими”, деган саволни муҳокама қилишга қарор қилдик.

OzodNavigator дастурининг чоршанба, 26 март куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.


Хориж ҳаво ширкатларининг ўз мижозларига муносабати қандай? Хавфсизлик чоралари билан мижозлар қулайлиги ўртасидаги мувозанат сақланадими?

Сиз яшайдиган мамлакатда аэропортга йўловчиларни кузатгани келганлар бино ичкарисига киритиладими, ё у ерда ҳам кузатувчилар аэропорт биносига яқинлаштирилмайдими?

Аэропортда йўловчи регистрацияси қандай йўлга қўйилган? Самолётда борт проводникларининг йўловчига муносабати қандай? Хизматлар сифатичи?

Регистрация пайтида юкхонага топширилган жомадонлар манзилгача етиб борадими? Юкингиз йўқолиб қолса, нима қилиш керак?

Аэропортга келганингиздан кейин, паспорт назоратидан ўтиш учун қанча вақт кетади? Аэропортдан шаҳарга чиқишингизда юкингиз текшириладими?



OzodNavigator дастурининг 26 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.05да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 26 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG