Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:23

Аравонда миллатлараро низонинг олди олинди


Аравон туман маркази.
Аравон туман маркази.

Ўш вилоятининг Аравон тумани Чекобод қишлоғида ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб элликка яқин ёш йигитларнинг оммавий муштлашуви ва бунинг ортидан юзага келиши мумкин бўлган катта миллатлараро тўқнашувнинг олди олингани ҳақида Ўш милицияси 26 март куни хабар берди.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Суйунбек Ўмурзаков 26 март куни жамоатчилик вакиллари ва милиция ходимлари билан Ўшдаги миллатлараро вазият муҳокама қилинган йиғинда Аравон туманида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида оммавий муштлашувнинг олди олинганини айтди. Ўмурзаковнинг йиғинда билдиришича, бу каби воқеалар вилоятининг бошқа туманларида ҳам тез –тез содир бўлиб турибди.

Низонинг олди олинди, лекин...

Ўш вилоят милицияси матбуот котиби Жениш Аширбаев Аравондаги воқеа бундан ўн кун аввал бўлганини айтди:

-16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси Аравон тумани Чекабод қишлоғида 4 нафар 10-синф ўқувчиси машинада заправкага келишган. Шу атрофда юрган бошқа болалар улар билан айтишиб қолган. Муштлашув содир бўлиб, машина минган болалардан иккитаси касалхонага олиб кетилган. Шундан сўнг ҳар икки тарафдан эликка яқин қирғизлар ва ўзбеклар йиғилиб, катта муштлашув бошланиб кетишига бир баҳя қолган. Воқеа жойига зудликда етиб келган милиция ходимлари миллатларо низонинг олдини олиб, ўсмирларни уйларига тарқатиб юборган, -деди Жениш Аширбаев.
Аравонда миллатлараро низонинг олди олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

Унинг айтишича, ўша куниёқ милиция муштлашмоқчи бўлганлар билан суҳбат ўтказган. Муштлашувда қатнашган қирғиз ва ўзбек ўсмирлар битта қишлоқда яшашларини, шунинг учун милицияга бир-бирларига нисбатан ариза ёзмасликларини айтганлар. Бироқ муштлашувда қатнашганларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Жениш Аширбаев айни пайтда номъалум кучлар томонидан интернет воситасида Ўшдаги миллатлараро вазиятни издан чиқариш ҳаракатлари бўлаётганини, милиция бу борада ҳам иш олиб бораётганини таъкидлади:

-18 мартдан бошлаб фуқароларнинг хусусий электрон почталарига номаълум кимсалар миллий масалани издан чиқаришга қаратилган хатлар тарқата бошлади. Биз бугун шаҳар жамоатчилигини йиғиб, бу борада тушунтириш ишларини ўтказдик. Миллатлараро низо қўзғатишга ҳаракат қилаётганлар ким экани ўрганилаяпти, -деди Жениш Аширбаев.

Айтиб ўтиш лозимки, 2010 йил воқеларидан сўнг бу каби миллатлараро муштлашувлар тез-тез содир бўлиб турган эди. 2012 йилга келиб вазият барқарорлаша бошлагандай кўринган. Бироқ Жалолобод ва Ўш вилоятларининг қишлоқ ва туманларида сўнгги икки йил ичида икки миллатга мансуб ёшлар ўртасида ўнга яқин оммавий муштлашувлар содир бўлган. Туман раҳбарлари бу муштлашувларга миллатлараро тус бермаслик кераклигини, низолар маиший асосда келиб чиққанини айтиб келадилар.

Қирғинда жабрланганлар ҳалигача руҳий адаптацияга муҳтож

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Рахматуллаев сўнгги бир неча йил ичида содир бўлган бу каби низолар 2010 йилги қирғин таъсири остида содир бўлаяпти, деб ҳисоблайди:

-Албатта, бу 2010 йил воқеаларининг таъсири. Ҳалигача халқимиз психологик адаптациядан ўтгани йўқ. Жабрланганлар шу кунгача психологик стресс ҳолатидадир. Шунинг учун бирининг гапи иккинчисига тўғри келмасдан, мана шунга ўхшаш маиший низолар тез-тез содир бўлиб турибди, -деди Иззатулла Рахматуллаев.

Ҳуқуқ фаоли 2010 йил қирғинидан сўнг аҳолининг жабрланган қисмини руҳий адаптациядан ўтказиш ташаббуси билан чиққан фаоллардан эди. Унинг айтишича, мутахасислар етишмаслиги сабабли бу иш чала қолиб кетган.

-2010 йилда шу муаммони кўтарган пайтимизда қандайдир ҳаракатлар бўлди. Бироқ мутахасислар йўқлиги сабабли бу иш чала қолиб кетди. Бугунги кунда на ҳукумат томонидан, на нодавлат ташкилотлари томонидан жабрланганларнинг психологик ҳолатини яхшилаш бўйича бирор бир тадбир ўтказилгани йўқ, -деди Иззатулла Рахматуллаев.
XS
SM
MD
LG