Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:17

АҚШда “Бирдамлик” ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди


"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев.
"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев.
26-27 апрель кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди.

Унда хорижда истиқомат қилаётган мухолиф қарашдаги ўнлаб ўзбекистонлик иштирок этди.

Нозўравон кураш йўлини танлаган “Бирдамлик” қурултойида Баҳодир Чориев яна бир овоздан ҳаракат лидери этиб сайланди.

“Бирдамлик” асосчиси Чориев ўз сўзида ҳаракат фаолияти тўғрисида имкон қадар кўпроқ ўзбекистонликни хабардор қилиш, бу каби тарғибот ишларини айниқса мамлакат ташқарисида меҳнат муҳожирлигида юрган кишилар орасида жонлантириш лозимлигини қайд этди.

Қурултойда сўзга чиққанлар Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият бўйича ўз танқидий қарашлари билан ўртоқлашдилар.

Ҳаракат фаоллари уринишларига қарамай, қурултойда “Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги аъзоларидан биронтаси ҳам иштирок этолмади. Бунга ўзбек расмийлари томонидан қўйилган сунъий тўсиқлар сабаб экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG