Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

Карачи аэропортига ҳужумда 13 киши ҳалок бўлди


Покистонлик ҳарбийлар жанггарилар ҳужумига учраган Карачидаги аэропортда олти соат амалиёт ўтказилганидан кейин бу ерда 13 киши ҳалок бўлганини айтмоқда.

Генерал-майор Осим Бажвага кўра, душанбага ўтар кечаси Карачидаги халқаро аэропортга ҳужум уюштирган 10 нафар жанггарининг ҳаммаси ўлдирилган.

Граната ва Калашников автоматларини ишга солган жанггарилар 9 июнга ўтар кечаси аэропортнинг юк олиб ўтиш ва VIP йўловчилар ўтиши учун мўлжалланган биносига ҳужум қилгандилар.

Бажва ҳужум чоғида учоқларга шикаст етгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Аввалроқ Покистон расмийлари жанггарилар билан отишма чоғида аэропортнинг тўрт қўриқчиси ва бир хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақида маълумот тарқатганди. Аммо кейинроқ уларнинг хавфсизлик хизмати ходими кийимини кийган жанггарилар экани маълум бўлган.
XS
SM
MD
LG