Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:00

Киевдаги Россия элчихонаси олдидаги тартибсизлик қатнашчилари ҳибсга олинди


Украина расмийларига кўра, Россия элчихонасига қилинган кечаги ҳужум қатнашчиларидан айримлари ҳибсга олинган.

Киев ҳукумати элчихона хавфсизлигини тиклашга ҳаракат қилиняпти. Шанба куни Киевда Россиянинг Украинага нисбатан сиёсатига қарши норозиликлар бўлиб ўтди.

Россия элчихонаси олдида юзлаб одам иштирокида ўтган акция қатнашчилари Россия танкларининг Украина ҳудудига ўтгани ва Ил -76 ҳарбий транспорт учоғининг уриб туширилганига норозилик билдирди.

Намойишчилар элчихонадаги Россия байроғини юлиб ташлади. Элчихона биносига тухум ирғитишди.

Элчихона олдида турган россиялик дипломатларнинг машиналарини ағдаришди.

АҚШ Киевдаги Россия элчихонаси олдидаги тартибсизликларни қоралаб, Киев ҳукуматини элчихоналар хавфсизлигини таъминлаш бўйича олган халқаро мажбуриятларни бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG