Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

Ўзбекистон-Қирғизистон алоқалари ростдан совуқлашдими?


"Бугуннинг гаплари" рукни меҳмони қирғизистонлик таниқли давлат ва жамоат арбоби Бахтиёр Фатаҳов.
"Бугуннинг гаплари" рукни меҳмони қирғизистонлик таниқли давлат ва жамоат арбоби Бахтиёр Фатаҳов.

Ўзбекистон Ўшга газ бермаяпти, Норин ГЭС каскадлари қурилиши тўхталишини талаб қилаяпти, газ эвазига Сўх эксклавига йўлак сўраяпти. Қирғизистон томони эса Катта Наманган каналига сув беришни тўхтатмоқчи. Бу қирғиз расмийларининг қирғиз матбуотига сиздираëтган иддаолари.

Сўнгги бир ой ичида Қирғизистон матбуотида Ўзбекистон билан алоқалар жуда мураккаблашиб, кетди қабилда турли таҳлилий мақолалар пайдо бўлмоқда.

Сиёсатчиларнинг айримлари ҳам мана шундай фикрда. Парламент депутатларининг айримлари яқинда ўтган сессиялардан бирида Ўзбекистондан Қирғизистонга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қирилишини тақиқлаш тўғрисида таклиф ҳам киритишди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан алоқлари жуда ёмонлашиб кетди, деган позиция тарафдорлари бунга Ўзбекистон икки ойдан бери Ўшга газ бермаётганини ва бу борадаги музокаралардан қочаётганини, Ўзбекистон Қирғизистондан Норин ГЭС каскадлари қурилиши тўхтатилишини ҳамда Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичкарисидаги Сўх анклавига йўлак берилишини талаб қилаётганини далил сифатида келтиради.

Бундан ташқари Қирғизистон томонининг таъмирлаш баҳонасида Катта Наманган каналига сув берилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашгани исботи сифатида қаралмоқда.

Иккинчи томондан¸ 4 йилдан бери Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини бир томонлама ёпиб қўйгани ҳам жамиятда салбий фикрларни пайдо қилмоқда.

“Бугуннинг гаплари” дастурида мана шу ҳақда гапирмоқчимиз. Даструнинг бугунги меҳмони Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлик жамияти президенти, таниқли давлат ва жамоат арбоби Бахтиёржон Азизович Фаттоҳов.
Бугуннинг гаплари: Ўзбекистон-Қирғизистон алоқалари ростдан совуқлашдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:09 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG