Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:08

Санкт-Петербург шаҳридаги қурилишларда икки ўзбек нобуд бўлди


Санкт-Петербург шаҳрининг Фонтанка дарёси бўйида қурилган кўп қаватли бинода ишлаётган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.

У 26 июнь куни бинонинг учинчи қаватидан ерга йиқилиб ўлгани тахмин қилинмоқда.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ўзбекистонлик ишчи йигит тез ёрдам машинаси келгунича олган жароҳати туфайли жон таслим қилган.

Терговчилар воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

Хабарда унинг шахсига оид маълумотлар ошкор қилинмаган.

Бу сўнгги ўн кун ичида Санкт-Петербург шаҳридаги қурилишда фожиали ўлган иккинчи Ўзбекистон фуқаросидир.

20 июнь куни шаҳарнинг Қаҳрамонлар кўчаси билан Ленинский ҳиёбони туташган жойда қурилаётган бинонинг 15 қаватидан ерга қулаган 33 яшар Ўзбекистон фуқароси ўша жойда жон ўлган.

XS
SM
MD
LG