Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Москвада "давлат тўнтаришига уринган" осиёлик диндорлар қамалди


Москвада судланган Сайфулло Қурбонов 8 йилга қамалди.
Москвада судланган Сайфулло Қурбонов 8 йилга қамалди.

Москва шаҳар суди 30 июль куни Россияда тақиқланган “Ҳизбут Таҳрир” ташкилотига аъзолик ва давлат тўнтаришини уюштиришга тайёргарликда айблаб, тўрт диндорни узоқ муддатли қамоққа ҳукм этди. Адвокатлар бу ишни бошдан-оёқ сохталаштирилган ва айблов мутлақо асоссиз бўлганини таъкидламоқда.

“Ҳизбут Таҳрир”чилар Москвада узоқ муддатга қамалди

Москва шаҳар суди доғистонлик шифокорлар Сайфулло Қурбонов ва Шамил Исмоилов, Қирғизистон фуқароси Азизбек Иномов ва Тожикистон фуқароси Зикриллохон Раҳмонхўжаевларни “Ҳизбут Таҳрир” ташкилотига аъзолик ҳамда Россияда конституциявий тузумни ағдаришга уринганликда айбдор, деб топди.

Маҳкумларга 7 йилдан 11 йилгача қамоқ жазоси тайинлади.

Шаҳар суди айбланувчиларнинг "Москва-Рижская йўналишидаги темир йўл, Курский ва Речной вокзалларини портлатишга тайёргарлик кўргани" борасида прокуратура илгари сурган иддаоларни ҳақиқий деб топди.

Судланган мусулмонлар ҳимояси билан шуғулланган “Ёрдам” ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев Озодликка катта муддатга қамалган осиёликлар “жиноий гуруҳ раҳбарлари” деб эълон қилинганидан хабар топганини айтади.

“Улар гўё икки дона граната ва бир неча дона портловчи тротил шашкаларни сотиб олиб, давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган, бошқа одамларни таъқиқланган ташкилотга жалб қилган”, дейди айбловлар асоссизлигини таъкидлаган Баҳром Ҳамроев.

- Бунинг барчаси репрессив машина ғилдираги айланиб туриши учун қилинаяпти. Аслида тожикистонлик Раҳмонхўжаевдан ташқари қолгани Россия фуқароси. Иномов асли қирғизистонлик, Сайфулло Қурбонов ва Шамил Исмоилов доғистонлик дўхтурлар. Уларга қўйилган айблар бир тарафдан кулгили. Давлат тўнтариши тўғрисидаги фикр Россия ҳукуматининг фикри. Раҳмонхўжаев судда портловчи қурол-аслаҳани менга ФСБ кўз олдимда ташлади, деб очиқчасига айтяпти – суд инобатга олмаяпти. Бу йигитлар айблов устидан очиқчасига кулиб ўтиришди. Биз ҳам ҳаракат қиламиз, лекин умидимиз жуда оз – ФСБнинг Россия судларига босими кучли. Охирги ишончимиз – Инсон ҳақлари бўйича Европа суди, деди Баҳром Ҳамроев.

Ҳуқуқ фаоли суд томонидан “жиноий гуруҳ раҳбари” деб топилган қирғизистонлик Азизбек Иномов 2009 йилда қаердадир кимгадир “Россияда ҳам давлатни қўлга олиш керак” деган гапи учунгина 11 йилга қаттиқ режимли колонияга ташланганини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:16 0:00
Бевосита линк

Ҳимоячилар суд ташкилотга аъзолигини инкор этмаган бу шахслар бирор террорчилик ёки экстремистик йўл билан тўнтаришга уринишни ўзига мақсад қилиб қўймагани, уларнинг барча йиғилишлари маҳаллий идоралар рухсати остида ўтганини алоҳида таъкидламоқда.

Суд қарори устидан ўз норозилигини билдириб очиқ хат билан чиққан “Мемориал” Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё бўйича лойиҳаси раҳбари Виталий Пономарёв олиб борилган тергов ва судни “махсус хизматларнинг терроризмга қарши кураш имитацияси”, деб атади.

Россиялик таниқли журналист Максим Шевченко Озодлик Радиоси саволларига жавоб берар экан, “Ҳизбут Таҳрир” ташкилотининг террор ва экстремизмга мутлақо алоқаси йўқ эканига ишонишини айтади.

- “Ҳизбут Таҳрир” “ҳалифалик”, “исломий қадриятлар”, “исломий жамият” сиёсий пропагандаси билан шуғулланиб келаётган ташкилот, холос. Улар сиёсий мақсадларга эришишда террор ва зўравонликни мутлақо инкор этишини биламан. Бу ташкилот Ғарбий Европа, Англия, Франция, АҚШда тақиқланмаган ташкилотдир. Россияда бу ташкилотнинг тақиқ остига олингани икки сабаби мавжуд: биринчиси, гўё уларнинг интилишлари мавжуд сиёсий тузум мақсадларига мувофиқ эмас. Ваҳоланки Россия аҳолисини сегрегация қилишни сўраётган Жириновский – Россия вице-спикеридир. Ҳалифалик қуриш умиди билан яшаётган оддий мусулмонлар эса жиноятчига чиқарилмоқда. Шахсан мен “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг аллақандай террорчиликка алоқаси борлиги тўғрисидаги айбловларнинг бирортасига ишонмайман, дейди мухолифатчи журналист.

Максим Шевченко замонавий Россияда исломий жамиятни жипслаштириш ўрнига Владимир Путин бошқараётган ҳукумат ва махфий хизматлар ислом уламолари, оддий мусулмонларни “террорчилик” ва “экстремизмда” айблаб, сиқувга олмоқда, дейди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:56 0:00
Бевосита линк

Унинг фикрича, “Ҳизбут Таҳрир” Ислом Каримов ҳукуматига мухолиф бўлган қудратли кучларни бирлаштириш имкониятига эга бўлгани учунгина Ўзбекистонда таъқиқланган.

У бугунги Россияда ва бошқа мамлакатларда ҳам Ислом дини вакиллари энг ҳуқуқсиз қатламга айлангани, улардан ҳар қайсинини “террорчилик” ёки “давлат тўнтаришига уринишда” айблаш етарли эканини гапиради.

“Хусусан, кеча айбдор деб топилган йигитлар устидан ўтказилган суд жараёни ҳам намойишкорона маҳкамадан бошқа нарса эмс”, дея хулоса қилди журналист.

XS
SM
MD
LG