Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:08

Давлат Турдиалиев туғилиб ўсган қишлоғи қабристонида дафн этилди


Давлатбек Турдиалиев
Давлатбек Турдиалиев

ЎзМТРК “Спорт” телеканалининг собиқ раҳбари, таниқли спорт шарҳловчиси Давлат Турдиалиев 3 август куни Фарғона вилояти, Риштон туманидаги Тўда қишлоғи қабристонида дафн этилди.

2 август куни 52 ёшида юрак хасталигидан вафот этган Давлатбек Турдиалиевнинг шарҳловчилик фаолиятига унинг ҳамкасби, таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Озодлик билан мулоқоти чоғида юқори баҳо берди.

“Давлатбек кўп йиллар мобайнида профессионал шарҳловчи қандай бўлиши керак, деган саволга жавобан ёшларга ўрнак сифатида кўрсатиш мумкин бўлган мутахассис эди. Шарҳга тайёргарлик кўриш дейсизми, ўз ишига масъулият билан ёндошиш дейсизми, ўз ишини имкон қадар яхшироқ бажаришга интилиш дейсизми – буларнинг барчаси Давлатбекка хос бўлган хусусиятлар эди”, деди 1992 йилдан бери Ўзбекистон МТРК футбол шарҳловчиси, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети “Телевидение ва радиоэшиттиришлар” кафедраси доценти Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Маълумотларга қараганда, Давлат Турдиалиев узоқ йиллар ЎзМТРКнинг турли телеканалларида спорт шарҳловчиси сифатида хизмат қилган, “Ёшлар”, “Спорт” телеканалларида футболга оид муаллифлик кўрсатувларини тайёрлаган.

Қуйида Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг Давлатбек Турдиалиев тўғрисида айтганларини тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG