Линклар

Россияда озиқ-овқат импортига тақиқ кучга кирди


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев 7 августда ҳукумат йиғилиши пайти телевидения орқали қилган чиқишида АҚШ, Европа Иттифоқи, Австралия, Канада ва Норвегиядан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирганини билдирди.

Бир йиллик тақиқ мол, чўчқа, парранда гўшти, балиқ, мева, сабзавот, сут маҳсулотлари ва пишлоққа жорий этилган. Москва Ғарбнинг Украинадаги инқирозни мураккаблаштирганликда айбланаётган Россияга жорий қилган санкцияларига жавобан мана шундай чора қўллаганини билдирди.

АҚШ 6 август куни Москванинг бу қадами Россиянинг халқаро ҳамжамиятдан яккаланиб қолишини кучайтириши ҳақида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG