Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:35

Ўзбекистонлик Жасур: Бизга қўрқувни мактабда сингдиришган


Украинада таҳсил олаётган ўзбекистонлик 22 ёшли талаба Жасур Озодликка қўнғироқ қилиб, Ўзбекистондаги тенгдошлари нақадар қўрқув остида яшаётганини четга чиқиб англаганини айтди.

- Украинада одамлар эркин яшайди. Бу ерда ёшлар ўз фикрига эга. Тўғри уруш бўляпти, лекин улар эркин бўлгани учун ҳам ўзини кучли ҳис қилади. Ўзбекистонда эса ёшларнинг кўпчилигида эркин фикр йўқ. Бизга қўрқувни мактабда сингдиришган. “Интернетдаги у сайтга кирма, у ерга борма, буни қилма!” деган гапларни кўп эшитамиз. Ҳозир менинг тенгдошларим Ўзбекистонда ким нима деса, ўша томонга оғиб кетаверади. Эртага, худо сақласин, Россия Ўзбекистонга бостириб кирса эркин фикри йўқ ёшларни бир пастда ўзига оғдириб олади, - дейди Жасур.

Жасур билан тўлиқ суҳбатни бу ерда тингланг.

Ўзбекистонлик талаба билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:18 0:00
Бевосита линк

Сешанба куни хорижда яшовчи бир гуруҳ фаоллар ўзбекистонликлар орасидаги қўрқувга қарши Интернетдаги иккита ижтимоий тармоқда “Қўрқмайман” деган флешмобни бошлади.

Тўрт журналист ташаббуси билан тадбир бошланганидан 15 соат ўтиб, 31 киши қўлида”Қўрқмайман” деган ëзув билан тушган суратини Facebookдаги саҳифасига илди.

Facebook ижтимоий тармоғида бораётган “Қўрқмайман” номли флешмобга Ўзбекистон ичкарисидан қўшилаётганлар кўп ҳолларда юзини кўрсатмасдан бир парча қоғозга “Мен қўрқмайман” деб ëзиб, интернетда эълон қилмоқда.

XS
SM
MD
LG