Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:41

Жиззахда 50 милиционер тушган автобус ағдарилиб, икки ходим жароҳатланди


Жиззах вилояти Зомин туманидан вилоят марказига милиция ходимларини олиб келаëтган автобус ағдарилгани оқибатида икки нафар милиция ходими жиддий жароҳатланди.

Милиционерлар Зомин туманида 12 август куни ўтказилган аксилтеррор тозалаш амалиëтидан қайтиб келишаëтгани билдирилди.

Воқеани Жиззах вилоят прокуратураси тафтиш қилмоқда. Жиззах вилояти прокуратурасидаги Озодлик манбаларининг айтишига кўра¸ автоавария 12 август куни кечқурун 19 лар атрофида юз берган.

Зомин туманидан чиқаверишда 12 август куни ҳалокатга учраган автобусда Жиззах вилоятининг тилга олинган туманида ўтказилган аксилтеррор тозалаш амалиётида иштирок этган 50 нафар милиция ходими бўлган.

Зоминдан вилоят марказига қайтаётган автобус ағдарилгани оқибатида икки нафар милиция ходими жиддий жароҳатланди билдирилди.

Ҳалокат сабабларига оид прокуратура ўрганаётган тахминлардан бирига кўра, автобус ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйиши оқибатида ағдарилган.

Автобус ичида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг турли бўлимларида ишлайдиган ходимлар бўлган.

Автоҳалокатга учраган милиционерлардан бири исми айтилмаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашди. Бу милиционернинг айтишига кўра, автобус ичидаги милиционерларнинг айримларига жиддий жароҳат етган – қўллари, оёқлари синган. Бироқ қурбонлар йўқ.

Автобус ағдарилгани оқибатида жабрланган милиционерларларни тиббий ёрдам кўрсатиш учун Жиззах вилоят ИИБ поликлиникасига олиб боришган.

Озодлик манбаларига кўра, милиционерлар Зомин туманида, Ўзбекистон мустақиллиги арафасида ўтказилган аксилтеррор тозалаш тадбири доирасида паспорт назоратини амалга оширишган.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра, 12 август куни Жиззах вилояти ИИВ ходимлари Зомин туманида уйма-уй айланишган ва туманда кимлар яшаётгани ва фуқароларнинг пропискаси борми-йўқлигини текширишган.

Ëз исссиғида Зомин туманида дам олаëтган меҳмонлар ҳам тўхтатилиб , нима асосда, нима сабаб билан келгани суриштирилган.

Шу кунларда жиззахликлар орасида “тинчи бузилган зоминликлар атайлаб милиционерлар тушган автобус йўлига тош ташлаб, унинг ағдарилишига сабаб бўлди”, деган миш-мишлар урчиган.

Озодликнинг Жиззах вилоят прокуратурасидаги манбасининг айтишига кўра, прокуратура барча версияларни кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG