Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:55

Тошкентда милиция ходими "Матиз"да пиёдани туртиб ўлдирди


Фейсбукнинг “Водители Ташкента” гуруҳи 18 август куни соат 23:05да Тошкентнинг Темур Малик кўчасида йўл партул хизматини бажараётган милициянинг "Матиз" русумидаги автомобили пиёдани туртиб юборганини маълум қилди.

Хабарда машинани бошқараётган милиция ходими воқеа жойида ўлган жабрланувчига ёрдам бермай, қочиб кетгани билдирилган.

Гувоҳларга кўра, пиёдани VSB 676 рақамли "Матиз" туртиб юборган.

Тиббиёт ходимлари чақирилганидан 30 дақиқа ўтиб фожиа рўй берган жойга етиб келган.

Бу милиция ходимининг биринчи марта пиёдани машинада туртиб ўлдиргани воқеаси эмас.

Жорий йил 23 апрель куни Тошкентнинг Чилонзор туманида маст холда машинани бошқарган милиционер Бахтиёр Толипов тезликни ошириб икки пиёдани туртиб юборган.

23 июль куни Учтепа туман суди Толиповни 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

XS
SM
MD
LG