Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 11:14

Нуробод тумани мол бозорида полвонлар бир-бирини пичоқлади


Uzbekistan: knife
Uzbekistan: knife

Якшанба куни Самарқанд вилоятидаги Нуробод туманининг Жом қишлоғи мол бозорида содир бўлган оммавий жанжал оқибатида тўрт киши оғир жароҳат олиб касалхонага ётқизилди. Нурободнинг машҳур полвонлари ўртасида келиб чиққан жанжалда иштирок этган йигирмага яқин одам ҳибсга олинди.

Жом қўрғонидаги мол бозорида нурободлик таниқли чавандоз полвонлар - Дўстмурод ва Зулхон полвон оилалари орасида 24 август куни эрталаб соат 7 да жанжал келиб чиқди.

Бу жанжал оқибатида тўрт киши пичоқланиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Воқеага гувоҳ бўлган нурободлик манбанинг айтишича, жанжал икки томоннинг бир-бирини ҳақорат қилишидан бошланган:

“Улар аввалига бир-бирларини ҳақорат қилишди, кейин дўппослаш бошланди. Кейин пичоқбозлик бўлиб кетди. Дўстмурод полвон Зулхон полвонга пичоқ тортиб юборди. Пичоқ унинг бўйнини ўнг томонини кесиб юборди. Бундан ғазабланган Зулхоннинг укаси Дўстмуроднинг қорнига пичоқ урди. Кейин Зулхоннинг укаси қорнига Дўстмуроднинг укаси пичоқ суқиб олди”, деди воқеа гувоҳларидан бири.

Нуробод тумани мол бозорида полвонлар бир-бирини пичоқлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошнинг айтишича, шундан сўнг икки томон бир-бирларини аёвсиз калтаклашга тушган:

“Билмадим қаердандир уларнинг қўлларида арматуралар пайдо бўлди ва бир-бирларини аямай уриб кетишди. Дўстмурод полвон оиласидан бир неча кишининг бошлари ёрилди, қўллари синди. Жапасовлардан ҳам жабр кўрганлар кўп бўлди”, деди манба.

Суҳбатдошнинг айтишича, жанжални бартараф этиш учун жуда кўп милиция ходимлари ва махсус гуруҳ ташланган.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасида ишлайдиган Озодлик манбаси воқеа бўлганини тасдиқлади:

“Жуда катта жанжал бўлган. Йигирмадан ортиқ одам иштирок этган. Ҳозир ана шу жанжалда қатнашган 17 кишига нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 104-(қасддан баданга оғир жароҳат етказиш) ва 207-(безорилик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда”, деди ички ишлар бошқармасидаги манба.

Нуробод туманида истиқомат қилувчи бошқа бир манбанинг айтишича, вилоятда чавандозлик ва полвонлик билан ном чиқарган бу оилаларнинг ўзаро жанжали бир йилдан буён давом этмоқда:

“Булар таниқли чавандозлар. Бизда оғайни дейишади, яъни қариндошлар. Қуда-анда бўлишган. Ўтган йилда Дўстумрод полвон оиласига келин бўлиб тушган Зулхон полвоннинг синглиси туғиш жараёнида оламдан ўтган эди. Кейин бу томон сизлар қарамагансизлар, деб уларни айблашди. Ўшанда ҳам катта бир муштлашув бўлган эди. Дело очишиб кейин тинчитиб юборишганди. Бу сафар ҳам бозорда эски дардлар эсланиши ортидан бу жанжал келиб чиққан”, деди нурободлик манба.

Вилоят Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, айни пайтда уруғ-аймоқлар ўртасида янги жанжал чиқиб кетишининг олдини олиш учун бу оилалар яшайдиган жойларга бир неча милиция наряди ташланган.

Жароҳат олганлар Самарқанд шаҳридаги шошилинч тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.

Исми сир қолишини сўраган касалхона врачларидан бири пичоқланганларнинг тўрт нафарини аҳволи ўртача оғир эканлигини айтди:

"Ҳаммаси бўлиб 20 нафардан ортиқ одам касалхонага ётқизилган. Шулардан беш нафарига биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди. Тўрт киши операция қилинди, улар реанимация бўлимида қолмоқда. Аҳволлари ўртача оғир, деди касалхона врачи.

XS
SM
MD
LG