Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:15

Сурия ва Ироқдаги жиҳоддан қайтганларни МХХ ва ФСБ “қарши олади”


Исломий давлат жанггарилари.
Исломий давлат жанггарилари.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат махсус хизматлари раҳбарлари Душанбеда ўтказган йиғинда Ироқ¸ Сурия ва Афғонистон каби уруш зонасидан ватанига қайтаëтганларни потенциал террорчига чиқарди ва бундайларга қарши биргаликда кураш чораларини муҳокама қилди.

Кун тартибида янги таҳдид

19 сентябрь куни бўлиб ўтган Душанбе йиғинида Хитой¸ Россия¸ Ўзбекистон¸ Тожикистон¸ Қозоғистон ва Қирғизистон махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари даражасидаги делегациялар иштирок этган. Ўзбекистон расмий гуруҳига¸ Озодлик манбаларига кўра¸ Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари¸ генерал Шуҳрат Ғуломов етакчилик қилган.

Ëпиқ эшиклар ортида ўтган бу учрашувнинг оммавий ахборот воситаларига очиқ қисмини кузатган Душанбедаги Озодлик мухбири Фахриддин Холбековнинг билдиришича¸ йиғин кун тартибига Хитой талаби билан киритилган Шинжонг мухтор ўлкасидаги исломий экстремизм¸ айирмачилик ва террорчиликка қарши биргаликда кураш каби анъанавий мавзудан ташқари¸ янги муаммо муҳокамаси ҳам киритилган:

- Бугунги мажлис қатнашчилари можаролар бораëтган ҳудудларда террорчи¸ сепаратчи ва экстремистик гуруҳлар сафида жанг қилган шахсларнинг ШҲТ ҳудудига қайтиши¸ шунингдек трансчегаравий нефт ва газ қувурлари хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Йиғиннинг якуний ҳужжатига бу борада ваколатли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳақида махсус банд ҳам киритилди¸ дейди тожик журналисти.

ФСБ ҳаммасини кўриб¸ билиб¸ қайд қилиб турибди...

Душанбе йиғини якунлари ҳақида ИТАР-ТАСС агентлигига маълумот берган Россия Федерал хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Сергей Смирнов¸ уруш ҳудудларидан қайтаëтган жанггарилар нафақат ШҲТ га аъзо давлатлар¸ балки Ғарб учун ҳам жиддий муаммога айланганини таъкидлади:

- Бу одамлар уруш зонасидан яхши тайëрланган¸ яхши ишлов берилган ва муайян ташвиқотдан яхшигина ўтган бир ҳолда қайтмоқда ва ҳудудимизга қайтгач ¸ биз буни қайд этиб бораяпмиз¸ айни ишни давом эттирмоқдалар¸ хориждаги марказларидан берилган буйруқни адо этмоқдалар¸ деди Россия Федерал хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари.

Смирновга кўра¸ бундай жанггариларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон каби аъзо давлатлар билан икки томонлама иш олиб борилмоқда ва эндиликда бутун ШХТ ҳудудида бундай курашни мувофиқлаштириш механизмини ишлаб чиқиш зарур.

“Исломий давлат” жиддий таҳдид деб топилди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Икром Ëқубовнинг Озодликка айтишича¸ гарчи очиқ тилга олинмаган бўлса-да¸ ШХТ махсус хизматлари Ироқ ва Суриядаги айрим шаҳарларни ишғол қилиб¸ бу ҳудудларда исломий халифат ўрнатилганини эълон қилган Исломий давлат террор гуруҳи ва унга қўшилаëтган марказий осиëликларга қарши курашни назарда тутмоқда:

- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти махсус хизматлари раҳбарлари Душанбеда учрашиб¸ “уруш зонасидан қайтаëтган жанггарилар” мавзусини муҳокама қилаëтган бўлса¸ демак Сурия ва Ироқда бўлаëтган жараëнларга буларнинг муносабати жиддий. Ўзагини оладиган бўлсак¸ ШҲТ махсус хизматлари тепасида Хитой ва Россия спецслужбалари туради. Булар эса¸ дунëнинг энг кучли махсус хизматларидир. Уларнинг кучли таҳлилчилари¸ қайноқ ҳудудларда урушаëтган гуруҳлар ичига киритилган ўз агентлари бор. Агентлар орқали аниқ-тиниқ маълумот олинган ва тўпланган маълумотлар асосида аналитиклар “ИШИД жиддий таҳдид” деган хулоса берган¸ дейди Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ зобити.

ИШИД – манипуляция воситаси?

Икром Ëқубовга кўра¸ “уруш ҳудудларидан қайтаëтган жанггарилар таҳдиди”¸ Россия Ғарб санкциялари ортидан яккаланиб¸ заифланиб қолаëтган бир пайтда¸ Марказий Осиë раҳбарларини Россия қучоғига қайтариш учун ишлатилаëтган навбатдаги қўрқитув воситаси ҳам бўлиши мумкин:

- Россия махфий хизмат мактабини яхши билган одам сифатида¸ шуни айтишим мумкин – ИШИД ҳақиқатан ҳам таҳдид бўлиши мумкин¸ лекин Россия махсус хизмати бу таҳдиддан ўз мақсади йўлида фойдаланаëтган бўлиши мумкин. Мақсад эса¸ Марказий Осиë раҳбарларини Россия таъсир доирасида қолдиришдир¸ деган фикрда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими.

Сурия ва Ироқнинг айрим ҳудудларида исломий халифат ўрнатилгани даъвоси билан босиб олинган ҳудудларда диний тозалаш ўтказиб¸ ўзи мўмин деб билмаганларни қириб¸ қул қилаëтган Исломий давлат сафида¸ Ўзбекистон¸ Тожикистон¸ Қирғизистон ва Қозоғистондан бориб жанг қилаëтган мужоҳидлар сони ошиб бормоқда.

Озодликка мурожаат қилган шундай жанггарилардан бири иддаосича¸ Исломий давлат сафидаги ўзбекистонликлар сони 3000 нафарга яқин. Озодлик бу иддаонинг ҳақиқатга қанчалик яқинлигини тасдиқлаш имконига эга эмас. Тахминларга кўра¸ марказий осиëлик жиҳодчиларнинг кўпчилиги¸ Россияга меҳнат муҳожиратига кетиб¸ иши юришмасдан¸ экстремистик руҳдаги диндорлар таъсирига тушаëтганлардир.

Каримов МХХга топшириқ берди...

Ўзбекистонликларнинг халқаро майдонда террорчи гуруҳ деб эълон қилинган бу гуруҳ сафига қўшилаëтганидан хавотирини яширмаган президент Ислом Каримов¸ 31 август куни диндорлар билан суҳбатида бу муаммога қандай барҳам бериш юзасидан маслаҳатлашиб олишни таклиф қилган ва уламолардан ëшларни бу йўлдан қайтаришни сўраган эди:

- Қаранг, Ироқда нималар бўлаяпти?!. Бир бемаза, мутлақо аввал билинмаган оқимларнинг вакиллари нималар қилаяпти?! Шиа бўладими, сунна бўладими, бошқаси бўладими - ҳаммаси Маккаю Мадинани ягона марказимиз, ўзимиз эътиқод қиладиган жой, деб ҳисоблаймиз, тўғрими? Улар бўлса, Маккаю Мадинани писанд қилмаса, ҳеч ақлга сиғмайдиган ташвиқотларни ташкил қилса, мусулмонларни дунёси, олами нима бўлади?! Агар кимки бу оқимларга ўз вақтида зарба бермаса, нима бўлади?!

Биз ёшларга қандай тушунтириб беришимиз керак, бу бало қаердан пайдо бўлдию кимга қандай таъсир ўтказиши мумкин? Буларнинг таъсири кучайиб, кўп мусулмонларни нотўғри йўлларга бошақараяпти-ку! Мусулмонлар идораси имом-хатиблари жойларда, авваломбор ўзи хабардор бўлиши керак ва жойларда тушунтириш ишлари олиб бориши керак. Мен ўйлайманки, балким Самарқандга бориб, Имом Бухорий халқаро мусулмонлар марказида мажлис ўтказиб, дунёда бўладиган ишлар ҳақида маслаҳатлашиб олиш керак. Эътибор беринг, маслаҳатлашиб, деяпман. Буйруқ деган нарса мусулмонлар оламида бўлмаслиги керак. Буйруқ бу — фатво. Ҳар қандай мажлисда буйруқ бериш нотўғри, деган эди 31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш кунида Тошкентдаги "Шаҳидлар хиёбони"га борган президент Каримов уламоларга қарата.

Айни шу куни¸ президент¸ ўз таъбири билан¸ исломий экстремистлар иши деб айтилаëтган 2005 йилнинг 13 майида Андижонда юз берган қонли воқеаларга ҳам тўхталиб¸ Ўзбекистон махсус хизматларини бу таҳдид-таҳликани вақтида бартараф олмагани учун танқид ҳам қилди:

- Андижон воқеаларини олдини олиш масаласида бизнинг айбимиз бор. Тегишли органларимиз уни кўра олмади. Агентураси ишламади ва ҳоказо. Агар шулар ишлаганида бундай воқеалар бўлмасди, шунча қурбонлар берилмасди, деди Ислом Каримов.

Агентура энди ишлайди...

Ўзини Исломий давлат деб атаëтган террор гуруҳи сафига ўз фуқароларининг қўшилиб кетаëтгани ва уларнинг эрта бир кун Ўзбекистонга қайтиб¸ Ироқ ва Шомда ўрганини қилиши эҳтимоли нафақат Ислом Каримов¸ балки унинг қўшни ҳамкасбларини ҳам ташвишга солмоқда.

Кейинги ҳафталар ичи Тожикистон¸ Қирғизистон ва Қозоғистон расмийлари бу таҳдидни бартараф этиш юзасидан ўз махсус хизматларига махсус топшириқ бердилар.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ зобити Икром Ëқубов фикрича¸ агар минтақа махсус хизматлари Россия Федерал хизмати билан ИШИД таҳдидига қарши биргаликда кураш борасида келишувга эришса¸ тез кунларда кенг кўламли қўшма амалиëтлар бошланишини кутиш мумкин:

- Агар кўпчилик Россиядан Ироқ ва Сурияга кетаëтган бўлса¸ минтақа ҳукуматлари Россия қўядиган сиëсий талабларга кўнадиган бўлса¸ Россиядан ИШИДга элтувчи йўл дарров ëпилади. ФСБ бу борада яхшигина маълумотга эга ва керак бўлса¸ Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини оммавий тарзда ушлайди¸ қамоққа олади. Бу Россия учун муаммо эмаслигини биламизку! Яқинларда буни кўрдикку! Ким буни тўхтата олади? Тажрибада яхши синалди бу амалиëт¸ дейди Икром Ëқубов.

XS
SM
MD
LG