Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:41

Покистон толиблари етакчиси “Исломий Давлат”га ҳайрихоҳлик билдирмади


Покистон толиблари матбуот вакили Ш.Шаҳид.
Покистон толиблари матбуот вакили Ш.Шаҳид.

Покистон толибларининг матбуот вакили Шаҳидулла Шаҳид “Исломий Давлат” гуруҳига содиқ эканини яна бир марта тасдиқлади.

Шаҳидулла Таҳрики Толибон Покистон гуруҳининг беш нафар қўмондони ҳам “Исломий Давлат”ни қўллаб-қувватлаганини билдирди.

Шаҳидулланинг 14 октябрь кунги баёноти “Исломий Давлат” гуруҳи борасида Покистон толиблари орасида бўлиниш борлигини кўрсатади.

Ундан олдин Покистон толиблари етакчиси Мулла Файзулла Таҳрики Толибон Покистон аъзолари Сурия ва Ироқдаги “Исломий Давлат” гуруҳи жангарилари сафида уруш қилиши ҳақидаги Шаҳидулланинг баёнотини қўлламаган.

Шаҳидулла Шаҳид Таҳрики Толибон Покистон гуруҳи етакчиси Мулла Файзулла “Исломий Давлат” гуруҳига содиқ эканини эълон қилмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG