Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 15:55

Минҳожиддин Мирзо маданият ва спорт ишлари вазирлигидан бўшатилди


Сурат Минҳожиддин Мирзо (ўртада) Фонд Форум тадбирида иштирок этаётган пайти олинган
Сурат Минҳожиддин Мирзо (ўртада) Фонд Форум тадбирида иштирок этаётган пайти олинган

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Мирзо (Ҳожиматов) ўз лавозимидан озод этилди. Ўтган йили вазирликка тайинланган Мирзонинг нима учун қисқа муддатда бу лавозимдан олингани ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлигининг расмий сайтида маданият ва спорт ишлари вазири лавозими вакант экани қайд қилинган.

Ҳозирча Минҳожиддин Мирзонинг вазир лавозимидан олиниш сабаблари маълум эмас. Бу борада бирор расмий маълумот берилганича йўқ. Янги вазир ким бўлиши ҳам номаълум қолмоқда.

Озодлик манбасига кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида "тозалаш" ўтказилиб, бир қанча мулозимлар ишдан олинган.

Вазирлик сайтидаги маълумотга кўра, ҳозирда Қорақалпоғистон маданият ва спорт ишлари вазири, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси раҳбари ҳамда тизимнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бошқармалари бошлиқлари ўрни вакант бўлиб турибди.

Асли андижонлик 49 яшар Минҳожиддин Мирзо 2013 йилнинг 26 февралида маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланган. Бундан аввал эса у Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўша йили маданият ва спорт ишлари вазири бўлиб ишлаётган 62 яшар Турсунали Қўзиев вазирликда юзага келган молиявий камомад боис ишдан олинган эди. Унинг ўрнига Минҳожиддин Мирзони тайинлаш пайти Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи иштирок этган.

Озодликка Қўзиев устидан очилган жиноий иш тафсилотлари маълум эмас. Манбаларимизга кўра, собиқ вазир Турсунали Қўзиев давлатга етказган зарарни қоплаш шарти билан қамалмасдан қолган.

Сўнгги йилларда маданият ва спорт ишлари вазирлари тез-тез алмашмоқда.

Қўзиев 2011 йилнинг январида вазирликка тайинланган бўлиб, ундан олдин бу лавозимни эгаллаган Анвар Жабборов ҳам озгина муддат ишлагач, номаълум сабабга кўра, ишдан олинганди.

XS
SM
MD
LG