Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:12

Киев расмийси Россия Украина шарқига қўшин жойлаштирганини иддао қилди


Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилаётган ҳудуднинг бир қисмига Россия ўз ҳарбий техникаси ва аскарларини жадаллик билан жойлаштираётганини билдирди.

Лисенконинг ушбу баёноти айирмачилар назорат қилаётган Луганск ва Донецкда "халқ кенгашлари" ва президентлик сайловлари ўтказилаётган бир пайтда янгради.

Донецкдаги Франс пресс агентлиги мухбирлари йигирмага яқин юк машинасидан иборат автокарвон кетаётганини кўрганлари, айрим машиналарга учқичларга қарши ишлатиладиган қуроллар ортилганини хабар қилди.

Мухбирларга кўра, автокарвон ҳукумат назоратида бўлган аэропорт томонга кетган. Бу янги кучларми ёки ўша ердаги кучларми, ҳозирча аниқ эмас.

Ғарб давлатларидаги айрим агентликлар ҳам Донецк яқинида қўшинлар жадаллик билан ҳаракат қилаётгани тўғрисида хабарлар тарқатди.

XS
SM
MD
LG