Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:06

240 нафар ўзбекистонлик қозоқ-ўзбек чегарасида ҳибсга олинган


Қозоғистон хавфсизлик ходимлари 240 нафар ўзбек фуқаросини иммиграция қонунчилигини бузганликда айблаб ҳибсга олган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси расмийларига кўра, ҳибслар 4-5 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасининг Сариағач масканида амалга оширилган.

–Улар Қозоғистон ҳудудини вақтида тарк этмай, иммиграция қонунчилигини бузган шахслардир, - деди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси расмийси.

Ҳибсга олинган ўзбекистонликлар маъмурий жавобгарилкка тортилади.

Қозоқ расмийларига кўра, мамлакатга кириб келаётган ноқонуний мигрантлар сони ортмоқда.

Ҳозирда улар сони Қозоғистонда 300 мингни ташкил этиши айтилади. 2015 йилга бориб қозоғистонда ноқонуний мухожирлар сони ярим миллионга етиши кутилмоқда.

Марказий Осиёнинг энг фаровон давлати деб кўриладиган Қозоғистонга сўнгги йилларда ўзбекистонлик иш изловчилар оқими ҳам сезиларли ошган. Уларни кўпчилиги Қозоғистонга ноқонуний йўллар билан боради.

XS
SM
MD
LG