Линклар

Ўзбекистон МСК ЕХҲТ кузатувчиларини рўйхатга олди


Ўзбекистон марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчиларини расмий рўйхатдан ўтказди.

Мазкур гуруҳ 21 декабрда Ўзбекистонда ўтадиган парламент сайловларини кузатади. Миссияга Даан Эвертс етакчилик қилмоқда.

21 ноябрь куни ЕХҲТ расмийсиРэйчел Бендинг Озодлик радиосига ўз ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларни кузатишга тўлақонли миссияни жўнатмаслигини маълум қилган эди. Рэйчел Бендингнинг айтишича, Ўзбекистондаги сайловларда рақобатчилик муҳитининг йўқлиги боис фақат баҳоловчи миссияни юбориш билан чекланилган.

XS
SM
MD
LG