2012 йилнинг декабрида Москвага ишлаш учун келган 28 яшар Жўрабек 2013 йилнинг апрелидан бери турмуш 20 яшар турмуш ўртоғи Назокат билан бирга бедарак йўқолган. Эр-хотин на Ўзбекистон ва на Россия ҳуқуқ тизимлари рўйхатидаги қамалганлар ва ўлганлар рўйхатида бор. Жўрабекнинг оиласи бу жуфтликни таниган Россиядаги ўзбекистонликлар жамоасидан уларни топишда ëрдам беришни сўрамоқда.
Озодликка 5 декабрь куни мурожаат қилган Жўрабекнинг укаси¸ акаси ва ҳомиладор келинойиси ғойиб бўлган 2013 йилнинг апрелидан бери ота-онаси дардман бўлиб қолгани¸ оила ва яқинлар Ўзбекистон ва Россиядаги ҳуқуқ тизимларига қилинган мурожаатларга қарамай¸ Жўрабек ва Назокат тақдирига оид бирор хабар топа олмаëтганини билдирди.
Оиласи томонидан сурати Озодликка тақдим этилган бу жуфтлик тақдирига оид маълумотга эга бўлганлар Озодликнинг Skype манзиллари¸ шунингдек WhatsApp даги +420 724 971 539 рақамига маълумот йўллашлари мумкин.
Москвадан ғойиб бўлган жуфтликка оид батафсил маълумотдан қуйидаги суҳбатни тинглаб хабардор бўлишингиз мумкин.